Давр нафаси      Бош саҳифа

Барқарор Ривожланишга хавф солаётган чанг ва қум бўронлари

Бундан икки йил олдин юртимизда, жумладан, Тошкент шаҳрида кузатилган кучли чанг ва қум бўрони аномал ҳодиса сифатида кўпчилик учун янгилик бўлган эди. Ўшанда чангга тўйинган ҳаво қатлами шу қадар қалин эдики, бу нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар учун ҳам катта ноқулайлик туғдирган эди. Афсуски, эндиликда бундай чанг-тўзон ҳодисалари Тошкент шаҳрида у ёки бу даражада тез-тез такрорланмоқда.

Барқарор  Ривожланишга  хавф  солаётган    чанг ва қум бўронлари

Шундан сўнг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозлари ортидан янгиликларда Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси очиқ эълон қилинадиган, чанг ва ифлосланган ҳавонинг инсон саломатлигига зарарли таъсири бот-бот тилга олинадиган бўлди. Бироқ муаммонинг асл сабаби, уни бартараф этиш масаласи, шу каби экологик муаммоларга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ва уларнинг самараси бироз диққат марказидан четда қолаётгандек. Боиси, орадан вақт ўтиб одамлар бу каби ҳаво ифлосланишига жиддий муаммо сифатида қарамай қўйди.

Масалан, 7 ноябрь ҳолатига кўра, пойтахт ҳавоси ифлосланиш бўйича дуёда 5-ўринни эгаллагани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилди. Бироқ ҳеч ким кўчада ифлосланган ҳаводан нафас олмаслик учун, ҳимоя сифатида ниқоб тақиб юргани йўқ.

Бугун бизнинг ёдимиздан кўтарилаётган шу каби экологик муаммолар давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлаётгани, халқаро миқёсда бу муаммо ҳақида бот-бот бонг ураётгани қувонарлидир. Гап шундаки, Президент Шавкат Мирзиёев 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида қатор иқтисодий масалалар баробарида экологик муаммоларга ҳам алоҳида урғу бериб ўтгани бунинг исботидир.

Давлат раҳбари музликларнинг эриши, сув ресурслари тақчиллиги, чўлланиш, чанг бўронлари, тупроқ емирилиши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши каби жараёнлар қаттиқ хавотир уйғотаётганини билдириб, тадбир иштирокчиларини ҳамжиҳатликка чақирди. Шунингдек, жорий йилнинг 13-17 ноябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш бўйича қўмита йиғилишига ИҲТ вакиллари ҳам таклиф этилди. Ҳозирги вақтда тобора жиддий муаммога айланиб бораётган қум-чанг бўронларига қарши курашиш мақсадида Самарқанд декларацияси мазкур йирик тадбирнинг асосий ҳужжати бўлиши эълон қилинди.

Бундай муҳим халқаро саммитда Президентимиз эътибор қаратган қум ва чанг бўронлари кимлар учундир арзимас масаладек туюлиши мумкин, аммо аслида мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик ўлчовларда барқарор ривожланишга эришишига тўсқинлик қилувчи жиддий муаммодир. Бу сўнгги ўн йилликда атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли турмуш тарзи ва ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига сезиларли таъсир кўрсатгани учун жиддий глобал ташвишга айланди. Қум ва чанг бўронлари Ернинг табиий биокимёвий айланишларининг муҳим элементи бўлиб, ҳаддан ташқари кўпаяётган қурилишлар, сувдан нотўғри фойдаланиш сабабли юзага келган чўлланишлар, ишлаб чиқариш ва саноат, иссиқхона газлари ва бошқа омиллар таъсирида вужудга келган иқлим ўзгариши кабилар бунга сабаб бўлаётган антропоген омиллардир. Мутахассисларнинг фикрича, глобал чанг эмиссиясининг камида 25 фоизи инсон фаолияти натижасида келиб чиқмоқда.

Осиё ва Тинч океани табиий офатлари ҳақидаги маълумотни бошқаришни ривожлантириш маркази ҳисоботига кўра, Ҳиндистонда 500 миллиондан ортиқ одам ва аҳолининг тахминан 80 фоизи, шунингдек Туркманистон, Покистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Эрон чанг бўронининг салбий оқибатларига дучор бўлмоқда. Иқтисодий жиҳатдан эса, Ҳиндистон, Хитой ва Покистон 782 миллион рупийлик энергия йўқотишларига дуч келмоқда. Бу кўрсаткич Хитой учун мос равишда 46 миллион АҚШ долларидан, Покистон учун эса 37 миллион АҚШ долларидан ошади.

Бундан ташқари Туркманистон, Покистон ва Ўзбекистонда чанг бўронларининг тез-тез бўлиши пахта етиштиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Туркманистон ва Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ерларининг катта қисми чанг бўронлари ўсимликлар учун токсик бўлган тузларни тўплаши сабабли зарар кўради.

Бу ҳосилдорликни пасайтиради ва суғориладиган пахта ва бошқа экинларни етиштиришга таъсир қилади.

Ҳимолой-Ҳиндикуш тоғли ҳудудларида чанг тўпланиши натижасида чучук сув таъминотининг ифлосланиши минтақадаги 1,3 миллиарддан ортиқ одамни хавф остига қўяди. Музликларда чангнинг тўпланиши иссиқлик таъсирини янада тезлаштиради, муз эришини кучайтиради. Қолаверса, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергия ишлаб чиқариш, сув тошқини режимлари ва бошқалар нуқтаи назардан жамиятга бевосита таъсир қилади. Шу боис ҳам қум ва чанг бўронлари БМТ томонидан белгиланган 17 та барқарор ривожланиш мақсадларидан 11 тасига бевосита таъсир қилади.

Ушбу ҳодисанинг таъсирини назорат қилиш қийин, чунки дунёнинг бир қисмидаги инсон фаолияти бошқа минтақада қум ва чанг бўронларини вужудга келтириши мумкин. Шу боис унга қарши глобал миқёсида, ўзаро ҳамжиҳатлик асосида курашиш лозим. Бирдамликда бўронларни инсон ҳаракатлари билан камайтиришга эришишнинг имкони бор. Ўзбекистон Президентининг йирик анжуманлар доирасида глобал муаммолардан чуқур қайғураётгани, турли экологик хавф-хатарларга қарши курашишга ҳаракат қилаётгани барчамизни бу масалада фаоликка чорлайди.

 

Севара ФАЙЗИЕВА,

ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар