Давр нафаси      Бош саҳифа

Экологик ҳолат яхшиланиши учун ҳуқуқий асос

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.

Экологик ҳолат  яхшиланиши учун  ҳуқуқий асос

­Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳада атроф табиий муҳитни меъёрдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклашни ҳамда тўхтатиб туришни назарда тутувчи ўзгартириш­лар киритилмоқда.

Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда экологик ҳолатни янада яхшилаши, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиши, ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги масъулиятини ошириш имконини бериши, бу эса ўз навбатида сайловчилар ва партия электорати манфаатларига тўла мос келиши таъкидланди ҳамда қонун лойиҳаси маъқулланди.

Йиғилишда, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ўндан ортиқ қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.

Депутатлар томонидан қонун лойиҳасида 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини киритишга ҳақли экани ҳақидаги конституцион норма белгиланаётгани давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини янада кентайтиришга, шунингдек, ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида инсонлар ўзларининг келажаги, орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш учун муҳим қарорлар қабул қилишда, жамиятдаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда тўғридан-тўғри иштирок этишлари учун шароит яритишга хизмат қилиши таъкидланди.

Атрофлича муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан маъқулланди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар