Давр нафаси      Бош саҳифа

Xалқаро Симпозиум: Ўрмонларни кенгайтириш сайёрамиз учун ҳаёт-мамот масаласига айланмоқда

Бугунги кунда кучайиб бораётган экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни кўришни тақозо этяпти. Айрим муаммолар дунёдаги барча мамлакатлар учун хавф туғдираётгани сабабли бу йўлда куч ва салоҳиятни бирлаштириш орқалигина инсоният учун фаровонлик ва тараққиётга эришиш мумкин. Халқаро жамоатчилик томонидан ҳам бу энг тўғри йўл экани бот-бот таъкидланяпти.

Xалқаро Симпозиум:  Ўрмонларни кенгайтириш  сайёрамиз учун  ҳаёт-мамот    масаласига    айланмоқда

Ҳаммамизга маълумки, атроф муҳитнинг ифлосланиши, аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган атмосфера ифлосланиши оқибатларини юмшатиш ва бартараф этишда, умуман бутун сайёрадаги экотизимни яхшилашда ўрмонлар беқиёс аҳамиятга эга. Чунки ўрмонлар тоза ҳавонинг асосий манбаи ҳисобланади. Масалан, 1 км квадрат ўрмон кунига 11 тонна кислород ишлаб чиқаради. Улар иқлим мувозанатини кучайтиради – паст ҳарорат, намликни оширади, шамол тезлигини пасайтиради.

Шунингдек, ўрмонлар кучли ёғингарчиликлардан кейин оқадиган сув оқимининг интенсивлигини пасайтиради, сувнинг тупроққа кириб келишини кечиктиради, тошқинлар ва кўчкиларнинг олдини олади, одамларнинг уйларини шиддатли сув тош­қинларидан ҳимоя қилади. Ўрмонлар томонидан тўпланган модда тўғридан-тўғри тупроқ ҳосил бўлишида иштирок этади.

Аммо сўнги вақтларда кўплаб давлатларда ўрмон ерлари қисқариб бормоқда. Бунинг асосий сабаблари саноатда ёғочдан кенг фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг кўпайиши, йўл қурилиши ва бошқалардир. Иқлим ўзгариши туфайли ҳароратнинг кўтарилиши оқибатида келиб чиқаётган ўрмон ёнғинлари ҳам ҳар йили минглаб гектар ўрмонларни яйдоқ майдонларга айлантирмоқда.

Табиий офатлар – вулқон отилиши ва зилзилалар ҳақида ҳам унутмайлик, бу ўрмон ерлари майдонини хавфли даражага камайтиради. Баъзи мамлакатларда ёғоч ҳали ҳам ёқилғи ёки қурилиш учун материал сифатида ишлатилади. Саноат мақсадларида ўрмонларни кесиш ҳаддан ташқари кўпайиб кетди, бу ўрмонларнинг табиий қайта тикланиш хусусиятига жиддий путур етказмоқда.

Ўрмонларнинг қисқариши иқлимнинг сезиларли ўзгаришига сабаб бўлаётганини ҳам барчамиз яхши англаб турибмиз. Шундай экан, ернинг барча ўрмон фондини муҳофаза қилишимиз сув ва ҳаводек зарур.

Шулардан келиб чиқиб, жорий йил 22-23 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Канвондо шаҳрида «Осиёда ўрмонларни сақлаш ва экотизимни тиклаш: Трансчегаравий ҳудудларда экотизимни сақлаш ва ўрмонларни илмий асосланган ҳолда тиклаш» мавзусида халқаро Симпозиум бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ Осиё давлатларидан 100 нафарга яқин таниқли ўрмоншунос ва эколог олимлар қатнашди.

Халқаро Симпозиумда юртимиздан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, профессор Aбдушукур Ҳамзаев иштирок этди ва маъруза қилди.

Халқаро миқёсдаги ушбу тадбир Жанубий Кореядаги Осиё ўрмон институти, Корея ўрмон фанлари академияси ҳамда Осиё ўрмонлари ҳамкорлиги ташкилоти томонидан ташкил этилди.

Симпозиум доирасида Абдушукур Ҳамзаев Жанубий Корея ўрмон фанлари академияси президенти, профессор Су Ёнг, Канвондо шаҳар ҳокими Жин Тае КИМ, Округ губернатори Мйеонг Жун ҳамда Осиё ўрмонлари ҳамкорлиги ташкилоти (AФоCО) директори Чонг Хо Пaрк каби Корея Республикасининг нуфузли шахслари билан учрашиб, экология ва атроф муҳитни барқарорлаштириш, ўрмонлаштиришни жадаллаштириш каби масалаларда ўзаро фикр алмашди. Учрашувда Жанубий кореялик ҳамкорлар Ўзбекистондаги ҳозирги катта ислоҳотлардан хабардор эканлиги ва мазкур йўналишларда биргаликда амалий ишлар даражасини ошириш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, Aбдушукур Ҳамзаев халқаро анжуман доирасида Осиё давлатларидаги ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган бошқа бир қатор олимлар билан учрашиб, чўлланишга қарши курашиш, ўрмонларнинг қисқариши олдини олиш юзасидан атрофлича мулоқот қилди, ўзининг бир қанча таклифларни ўртага ташлади.

Нуфузли тадбирнинг биринчи кунида Ўзбекистон томонидан «Ўрмончиликни ривожлантириш, ўрмонларни сақлаш ва кўпайтириш, Орол денгизи қуришининг оқибатларини юмшатиш борасида амалга оширилаётган ишлар» бўйича маъруза қилган профессор Aбдушукур Ҳамзаев 1961 йилдан 2005 йилгача ўрмонлаштириш ишлари даражаси паст бўлгани, 2017-2023 йилларда эса юқори суръатда ўса бошлаганини маълум қилди. Ўзбекистонда ўрмончиликни ривожлантириш, дарахтларни сақлаш ва кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, Орол денгизининг қуриган тубида амалга оширилган ўзига хос тажрибалар халқаро миқёсда тарғиб қилинди.

Мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасининг ушбу ташкилотга аъзолик ёки кузатувчи мақомида бўлиши бўйича таклифлар ва фикрлар алмашилди. Маълумот учун: Осиё ўрмонлари ҳамкорлиги ташкилоти (AФоCО) бу – Осиё давлатларининг ҳукуматлар­аро ташкилоти бўлиб, ўрмончилик соҳасида барқарор ривожланишнинг илмий мақсадлари ҳамда минтақавий ва глобал муаммоларни ҳамкорликда ечишга ёрдам беради.

Муаммоларнинг ечими юзасидан илмий тадқиқотларни молиялаштиради. Бугунги кунда ушбу ташкилотга Осиё­даги 14 та (Марказий Осиёдаги 3 та; Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) давлат аъзодир.

2022 йилда ушбу ташкилот томонидан йиллик бюджети 9 млн. AҚШ доллари (80 фоизи Корея Республикаси, 20 фоизи 14 та аъзо давлатлар томонидан молиялаштирилган) ҳажмида 40 та лойиҳа амалга оширилиб, 100 га яқин илмий ходимларнинг узоқ муддатли малака оширишлари ташкил этилган.

– Ушбу мамлакатга икки йил олдинги сафарим давомида Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (КОЙКA) ҳомийлигида мамлакатимизда ўрмончиликни ривожлантиришга қаратилган 2024-2026 йилларга мўлжалланган йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришган эдик, – дейди Ўзбекистон Экологик партия­си Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев. – Бу галги сафар давомида ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон тупроқ-­иқлим шароитига мос ноёб, манзарали дарахт ва бута турларини танлаш бўйича Жанубий кореялик олим ва мутахассислар билан музокаралар ўтказдик. Ўзаро фикрлар алмашилди.

Шу билан биргаликда Абдушукур Ҳамзаев Корея Республикасида ўрмон ва гул кўчатларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш бўйича йирик корпорация бўлган Суппро Нурсерй Ко.ЛТД бош офисида бўлиб, компания ижрочи директори Лим Ҳуин Таеc ва компания олимлари Ли Дук Су, И.Юн, Ким Жун Ки билан учрашди. Мазкур халқаро тадбирда Экопартия раҳбарининг иштироки натижасида Осиё давлатларидаги етук қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ҳамда экология соҳасидаги йирик олимлар билан танишувлар бўлди, жонли мулоқотлар қилинди, тажриба алмашилди. Келгусида улар билан ҳамкорлик ўрнатилади, партиянинг халқаро алоқалари кучайтирилади.

Халқаро тадбир доирасида КОЙКA халқаро ташкилоти ҳомийлигидаги ўрмончиликни ривожлантиришга қаратилган 2024-2026 йилларга мўлжалланган лойиҳа доирасида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти базасида замонавий смарт иссиқхона барпо этилиши ҳамда мамлакатимизга янги ноёб, қимматбаҳо дарахт-бута турлари интродукция қилинишига келишииб олинди. Осиё ўрмонлари ҳамкорлиги ташкилоти (AФоCО) билан мустаҳкам алоқа ўрнатиладиган бўлди.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎЭП Марказий кенгаши

Матбуот бўлими бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар