Давр нафаси      Бош саҳифа

Оилавий тадбиркорлик субектларига қандай имкониятлар берилмоқда?

Оилавий тадбиркорлик субектларига қандай имкониятлар берилмоқда?

 

2023 йил 4 сентябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб фракция аъзолари томонидан “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий тадбиркорлик фаолиятини юритишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча қулайликлар яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда тегишли қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар туфайли тадбиркорлик фаолиятига асоссиз ва ноқонуний аралашув ҳолатлари кескин камайди.

Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси ҳам тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжат билан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик фаолиятни олиб бораётган субектларнинг амалдаги уч нафаргача доимий ишчи билан меҳнат шартномаси тузиши ва уларни ёллаши мумкинлиги ҳақидаги нормани беш нафаргача доимий ишчини ёллаши ҳақидаги янги нормага ўзгартиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида амалдаги қонунчилигимиздаги бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги чеклов чиқариб ташланмоқда.

Йиғилишда депутатлар томонидан қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартиришлар оилавий тадбиркорлик фаолиятни амалга ошираётган субектларнинг фаолиятни янада кенгайтиришга, аҳолининг банлигини таъминлашга, мамлакат аҳолиси ҳаёти фаровонлигини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди ҳамда қонун лойиҳаси юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилиб, қўллаб-қувватланди.

Савол-жавоб ва муҳокамаларга бой бўлган йиғилишда кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар