Давр нафаси      Бош саҳифа

«Ҳар бир кун – бу имконият»

Янги сайланган Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқини том маънода барча соҳаларда янгиланиш, туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар учун муҳим қадам дейиш мумкин.

«Ҳар бир кун –  бу имконият»

Давлатимиз раҳбари томонидан келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун фуқаролик жамиятини ривожлантириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, маънавий-маърифий соҳаларни янги босқичга кўтариш, глобал муаммолар ечимларини топиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорлик соҳасида устувор йўналиш­лар белгилаб берилди.

Юртбошимиз томонидан барча соҳалар қатори экологик муаммоларни ҳал этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар қайд этиб ўтилди. Хусусан, иқлим ўзгаришлари шароитида «яшил иқтисодиёт», «яшил энергия» тамойилларини янада кенг жорий этиш, табиий бойликлар ва сув ресурслари тақчиллигининг олдини олиш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан биргаликда, давлатимиз раҳбари «Биз, ҳеч шубҳасиз, экологик мувозанат, мусаффо ҳаво, тоза сув, безавол табиат тарафдоримиз. Бу масала биз учун бошқаларга қараганда ниҳоят­да долзарб ва муҳимдир.

Нега деганда, биз дунёдаги энг катта экологик офат – Орол фожиасини бевосита ўз бошидан кечираётган халқмиз.

Шунинг учун ҳозирги вақтда республикамизда бебаҳо экологик тизимни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли дастурлар, жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Биз келгусида бу ишларни янада жадал давом эттирамиз. Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш учун ҳам барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз», – дея таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда, Президент томонидан илгари сурилаётган конструктив таклифлар ҳамда ташаббуслар нафақат мамлакатимизда балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам катта қизиқиш билдирилиб, эътироф этилаётганини алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фондининг ташкил этилиши, Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюцияни қабул қилиниши шулар жумласидандир.

Биргина Оролбўйи ҳудудидаги экологик ҳолатни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталсак. Ҳозирги кунда Оролбўйи ҳудудида махсус резолюцияда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича жами 2 триллион 120 миллиард сўмдан ортиқ, 22 миллион АҚШ доллари ва 6 миллион евро маблағлар сарфланиши мўлжалланган 71 банддан иборат чора-тадбирлар ҳамда 65 та устувор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Оролнинг қуриган тубида 1,7 млн. гектардан ортиқ майдонга саксовул, черкес ва бошқа шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимлик уруғлари сепилди ва кўчатлари экилди.

Нутқда қайд этилганидек, сайловда қатнашган сиёсий партияларнинг дастурларидаги муҳим таклиф ва ташаббуслар келгуси фаолиятда эътиборга олиниши биз экологларни ҳам қувонтирди. Сабаби, мамлакатимизнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш, аҳолимиз учун қулай атроф муҳит шароитини яратиш бўйича партиямиз дастурида илгари сурилган ташаббуслар ҳам ўз ечимини топади.

Шу ўринда, давлат раҳбари таъкидлаганидек, «Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори» деган шиорни фаолият дастурига айлантирган ҳолда Ўзбекистон Экологик партиясининг парламентдаги фракцияси маърузада илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Умуман олганда, илгари сурилган таклифларнинг рўёбга чиқарилиши мамлакатимизнинг янада тараққий этишига, халқимиз фаровонлигини таъминлашга, тинчлик ва барқарорликни янада мус­таҳкамлашга хизмат қилади.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси Спикери ўринбосари,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар