Давр нафаси      Бош саҳифа

Сайлов якунлари бўйича брифинг

2023 йил 10 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Aбдушукур Ҳамзаев иштирокида сайловга тайёргарлик жараёнлари, амалга оширилган ишлар ҳамда сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Сайлов якунлари бўйича  брифинг

Брифингда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ўтган даврда тўплаган тажрибаси асосида муддатидан илгари ўтказилган Президентлик сайловига пухта тайёргарлик кўрилгани таъкидланди.

Партия Марказий Кенгаши ва ҳудудларда 15 та сайлов штаблари ташкил этилди. Тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этувчи 320 дан ортиқ тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, партиянинг 5000 нафарга яқин кўнгиллилари тарғибот ишларига жалб қилинди.

Сайловларда иштирок этиш орқали партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, аъзолар сафини кенгайтиришга эришилгани, ютуқ ва камчиликларни яққол кўриш имкониятига эга бўлингани қайд этилди.

Президентликка номзод Aбдушукур Ҳамзаев Президент сайловларида иштирок этиш ёш партия учун катта сиёсий тажриба мактаби бўлишини қайд этиб, эълон қилинган сайлов натижаларини халқимиз хоҳиш-иродаси ҳамда танлови сифатида ҳурмат қилиши ва тан олишини таъкидлади.

«Фурсатдан фойдаланиб, сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевни ўзим ва партиядошларим номидан табрик­лайман», – деди Aбдушукур Ҳамзаев.

Овоз бериш жараёнида бирор қонун бузилиши ҳолатлари кузатилмагани ҳамда барча сайлов участкаларида партиянинг кузатувчилари ва ишончли вакиллари диққат билан иштирок этгани қайд этилди.

Брифинг якунида номзод уни қўллаб-қувватлаган сайловчиларга, сайлов кампаниясини ўтказишда ­куну-тун меҳнат қилган партия аъзолари ва фаолларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар