Давр нафаси      Бош саҳифа

Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

2023 йил 10 июль куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида муддатидан илгари Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Президент  сайловининг дастлабки натижалари  эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси раиси 3айниддин Низомхўжаев сайлов халқаро мезонлар ва стандартлар асосида миллий сайлов қонунчилигимизга, унда белгиланган очиқлик, ошкоралик, шаффофлик, эркинлик ва адолат каби умумэътироф этилган демократик принципларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтказилганини таъкидлади.

Мамлакатимиздаги мавжуд бешта сиёсий партиядан кўрсатилган тўрт нафар номзод ўртасида реал рақобат муҳитида ўтган сайлов Ўзбекистонда эркинлик ва демократия амалда мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин намойиши бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз миллий сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар юз берди. Маҳаллий ва халқаро экспертлар айтиб ўтганидек, Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини изчил такомиллаштириш ҳамда сайловларни ўтказиш амалиёти сифат жиҳатдан янги, янада юксак поғонага кўтарилди.

– Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилган муддатидан илгари Президент сайловининг нисбатан қисқа вақт ичида юқори савияда ташкил қилиниши ва халқаро талаблар даражасида ўтказилиши мамлакатимиз сайлов тизими ва мутасадди ташкилотларнинг юксак салоҳияти ва қобилиятини намоён этди, – деди Марказий сайлов комиссияси раиси 3.Низомхўжаев. – Бу галги Президент сайлови жорий йилнинг 30 апрель куни умумхалқ референдумида қабул қилинган янгиланган Конституция талаблари асосида ўтди. Мамлакатимизнинг янгиланган Конституцияси фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини янада кенг ҳамда тўла таъминлаш, миллий сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги моддалар билан бойи­тилди. Фуқароларимиз сайловда фаол иштирок этиб, эркин овоз бериши билан Ватан тақдири ҳамда келажагига бефарқ эмасликларини кўрсатишди.

Матбуот анжуманида Президент сайловини нуфузли халқаро ташкилотлар, жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент Ассамблеяси ҳамда Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мус­тақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлар­аро Ассамблеяси, Туркий давлатлар ташкилоти, Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби 15 та халқаро ташкилотдан, шунингдек, 47 та хорижий давлатдан жами 800 нафарга яқин халқаро кузатувчилар ва 1 минг 400 нафар маҳаллий ҳамда хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита кузатиб, ёритиб борди.

 

Шунингдек, сайловда иштирок этган сиёсий партиялардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 53 минг 677 нафар вакил ҳам сайловни бевосита кузатиб турди.

 

Сайловчилар рўйхатига киритилган 19 млн. 593 минг 838 нафар сайловчидан муддатидан илгари Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти сайловида чет элларда овоз берган ватандошларимиз билан бирга ҳисоблаганда, 15 миллион 651 минг 405 нафар сайловчи қатнашди. Бу сайловчилар умумий сонининг 79,88 фоизи, деганидир. Бунда Жиззах вилояти сайловчилари республикада энг юқори фаолликни (85,28 фоиз) кўрсатган бўлса, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида, яъни 72,97 фоизни ташкил қилгани айтиб ўтилди.

Муддатидан илгари Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи сайлов участкаларининг барчасида сайлов бюллетенлари санаб чиқилди.

Дастлабки натижаларга кўра, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Улуғбек Илёсович Иноятовни овоз беришда иштирок этган умумий сайловчиларнинг 4,02 фоизи, Ўзбекистон «Адолат» социал-демок­ратик партиясидан номзод Робахон Анваровна Маҳмудовани 4,43 фоизи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демок­ратик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни 87,05 фоизи, шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевни 3,74 фоизи ёқлаб овоз берган.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод Президент этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Шунга кўра, 2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев энг кўп овоз олиб, муқобиллик асосида ўтган сайловда ишончли ғалаба қозонди.

Анжуманда таъкидланганидек, «ҳақиқий эмас» деб топилган сайлов бюллетенлари сони 117 минг 889 тани ёки 0,76 фоизни ташкил қилган. Шу билан бирга, Президент сайлови бўйича сайловга доир қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар ва маълумотлар келиб тушмаган.




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар