Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Президентимиз томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурида ҳам мамлакатда «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, қайта тикланувчи ва бошқа муқобил энергия манбаларини тадбиқ этиш жараёнларини фаоллаштириш борасида алоҳида мақсад ва вазифалар белгилаб олинган.
Соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга бир қатор солиқ имтиёзлари белгиланмоқда.
Хусусан, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа сотилган электр энергиясидан олинадиган даромадларни фойда солиғидан озод этиш таклиф этилмоқда.
Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан, қурилмалар билан банд бўлган ерлар бўйича ер солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда.
Ердан оқилона фойдаланиш, кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларини қуриш ҳамда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини кенгайтириш мақсадида кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларини фойдаланишга топширган тадбиркорларни мол-мулк солиғини пасайтирилган коэффициентларда тўлашга доир имтиёзлар белгилаш кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини ўзида акс этганлигини инобатга олиб, уни иккинчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.
Кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил