Ислоҳотлар ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Ҳар куни, ҳар дақиқада ана шу тараққиёт ғилдирагини тинимсиз айлантириш, йигирма беш йиллик тараққиёт йўлимиздан оғишмай, дадил одимлаш мамлакатимиз тақдирига дахлдор бўлган ҳар бир кишининг муқаддас бурчи ва вазифасидир.
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг ўтган бир неча кун давомида мамлакатимизнинг айрим ҳудудларига ташрифи мобайнида ҳам айни ҳақиқат ўз ифодасини топди.
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Жиззах вилоятига сафари давомида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишди. Вилоятнинг Жиззах шаҳри, Пахтакор, Зафаробод, Дўстлик туманларида бўлди.
Жиззах вилояти фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ватанимиз озодлиги, юрт равнақи, тинчлигини таъминлаш борасидаги фаолияти, беқиёс хизматлари алоҳида қайд этилди. Танқидий руҳда ўтган мазкур йиғилишда вилоятда саноат соҳасининг ривожланиши, етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ва кузги ғалла экиш мавсумининг боришига доир масалалар таҳлил этилди.
Шу куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Жиззах шаҳар ҳокими Асрор Қобилов ўз вазифасидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига Абдуқаҳҳор Тўхтаев тасдиқланди.
Шу куннинг ўзида яна бир нечта ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, ишда йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Жиззах вилояти прокурори, шунингдек, қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва уларнинг ўрнига янги номзодлар тасдиқланди.
Жиззах вилояти раҳбарияти зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, барча соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларни ҳаётга изчил жорий этиш вазифаси юклатилди.
* * *
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Ангрен шаҳрига ташриф буюрди.
Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш мақсадида 2012 йилда ташкил этилган «Ангрен» махсус индустриал зонасида кенг кўламли ишлар, жумладан, 11 йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 28 августдаги қарорига мувофиқ ҳаётга татбиқ этилаётган «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасининг амалга оширилиш жараёни билан танишди. Ангрен ИЭСда 2016 йилнинг август ойида ишга туширилган янги энергия блокини кўздан кечирди. «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти фаолияти, Ангрен кўмир конида ёқилғи қазиб олиш ва етказиб бериш ишлари, бу ерда амалга оширилаётган техник қайта жиҳозлаш жараёни билан ҳам танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳрида амалга оширилаётган ободонлаштириш, уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари билан танишди. Хусусан, мактабгача таълим муассасаси, деҳқон бозорини бориб кўрди.
Учрашувларда аҳоли учун қулай яшаш шароитларини, ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш, коммунал хизматларни яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, замонавий истироҳат ва дам олиш боғларини барпо этиш лойиҳаларини амалга оширишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ангрен шаҳри раҳбарлари ва фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида йирик лойиҳаларни бошлаб берган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолияти, улкан хизматлари алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 сентябрдаги «2016 — 2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори пойтахт вилоятини ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Ангрен шаҳри ижтимоий инфратузилмасини модернизациялаш масалалари таҳлил этилди. Шаҳар ҳокими, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар берилди.
ЎзА материаллари асосида тайёрланди
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔10
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔6
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔29
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил