Давр нафаси      Бош саҳифа

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Экологик хавф-хатарларга қарши курашишда Сурхондарёнинг ноёб табиати намуна бўлиши керак»

Сурхон замини ҳақида сўз кетганида ҳар қанча таърифласа арзийдиган самимий ва меҳнатсевар халқи, ажойиб табиати, минг бир тилсимларни яширган ғорлар ва ёрқин контрастларга эга бир ўлка кўз ўнгимизда намоён бўлади. Бу ердаги ландшафтнинг шу қадар тез ўзгаришини бошқа ҳеч бир вилоятда учратмайсиз.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Экологик хавф-хатарларга  қарши курашишда  Сурхондарёнинг ноёб табиати намуна бўлиши керак»

Айниқса, Бойсун тумани нафақат Сурхондарё, балки, бутун Марказий Осиёнинг асл гавҳар масканларидан бўлиб, ер юзидаги энг чуқур ғор ҳам, Ўзбекистоннинг энг баланд чўққиси ҳам, илк инсониятга макон бўлган замин ҳам, шифобахш булоқлар, тортиш кучи пастдан юқорига бўйсунувчи ғайритабиий ҳудуд ҳам айнан шу манзилларда жойлашган.

Бойсундаги Омонхона булоғининг маъданли суви ва Омонхона ғори – чинакам мўъжизанинг ўзи. Бу Яратганнинг бизнинг юртимизга қилган улкан инъомидир.

Ер юзининг саноқли жойларида қадимий қоятош суратлари аниқланган ва улар ноёб санъат асарлари ҳисобланади. Ҳудди шундай, инсоният томонидан яратилган илк санъат намуналаридан бири Ўзбекистон ҳудудидан топилган Зараутсой қоятош суратларидир.

Майдони 24 554 гектар бўлган «Сурхон давлат қўриқхонаси» вилоятнинг чинакам табиий бойлиги, эко оламнинг ноёб дурдонаси ҳисобланади. Қўриқхонада 600 дан ортиқ ўсимлик турлари учрайди.

Улардан 20 дан ортиқ ўсимлик тури камёб ва муҳофазага олинган бўлиб, «Қизил китоб»га киритилган. Туберген лоласи, Сурхон лоласи, анзур пиёзи, илонбарг пиёзи, қизил ер астрагали, Бойсун астрагали ва бошқа ўсимликлар шулар жумласидандир.

Сурхон воҳасидаги табиат мўъжизаларидан бири – Сангардак шаршараси ҳам бугунги кунда халқаро экотуризм масканларидан бирига айланиб улгурди.

Ана шундай бетакрор гўзал табиатга эга вилоятда ўзбек, тожик, туркман, рус, татар, корейс, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари ўзаро аҳил ва ҳамжиҳатликда яшаб, юрт равнақи учун ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Қанчалик бетакрор ва ажойиб табиатига қарамай бугунги кунда Сурхон воҳасида ҳам экологик муаммолар етарлича.

Сурхондарёнинг маркази ҳисобланмиш Термиз шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев билан бўлиб ўтган сайловолди учрашувида ана шу экологик муаммолар, уларнинг ечими, олдимизда турган вазифалар батафсил айтиб ўтилди.

Инсоннинг экологик ҳуқуқлари бу яшаш ҳуқуқининг фундаментал асоси ҳисобланади. Зеро, экология барқарор бўлса, инсоннинг умри узоқ, ҳаёти фаровон бўлади.

– Яшил ҳудудлар, тоғ ён бағирлари, дарё ва кўллар соҳилларидаги ҳар қандай қурилишлар экологик экспертиза ва жамоатчилик назоратидан сўнг амалга оширилиши таъминланади, – дея таъкидлаб ўтди Абдушукур Ҳамзаев Сурхондарё аҳли билан бўлган учрашувда. – Хавфли чиқиндилар, тиббиёт ва биологик ҳамда қурилиш чиқиндиларини бошқариш ва қайта ишлашни тартибга солувчи «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади.

Халқимизнинг соғлом турмуш тарзига эришиш учун ҳар биримиз фаол ҳаракат қилишимиз, барча имкониятларни ишга солишимиз зарурлигини қайд этди Президентликка номзод. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод учун мусаффо ҳаво, соф табиат, соғлом турмуш тарзини ҳаёт шиорига айлантиришимиз шарт. Шундан келиб чиқиб, сурхондарёлик сайловчилар билан мулоқотда Абдушукур Ҳамзаев муҳим бир таклифни илгари сурди: 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашимиз керак!

Мамлакат тараққиётида, энг аввало, халқнинг тушмуш шароитини яхшилаш устуворлик касб этади. Сир эмаски, кўплаб вилоятларимизда ҳанузга қадар тоза ичимлик сув ва оқова сув тармоқлари кириб бормаган маҳаллалар мавжуд.

Хусусан, Сурхондарё вилояти мамлакатимизда марказлашган ичимлик сув билан таъминланиш даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга ҳудудлардан ҳисобланади. Масалан, бу кўрсаткич Бойсун туманида 37,6 фоиз, Ангор туманида 38 фоиз, Бандихон туманида 38,9 фоиз, Шеробод туманида 40,3 фоизни, вилоят бўйича 58,3 фоизни ташкил этади. Қолаверса, мамлакатимизнинг энг иссиқ ҳудудларидан бири сифатида Сурхондарёни эътироф этиш мумкин. Бундай об-ҳаво шароити эса вилоятда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кўп эканлигидан далолат беради.

Шунинг учун ҳам сайловчилар томонидан номзоднинг қишлоқ жойларда яшаётган аҳолини тоза ичимлик сув таъминоти ва сифати яхшиланиши эътибор марказида бўлишига доир ташаббуслари кўтаринкилик билан қарши олинди. Қолаверса, номзод аҳоли яшаш пунктларида бадбўй ҳид чиқараётган, оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган ҳар қандай корхона фаолияти белгиланган талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатилиш амалиёти жорий этилишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Оқова сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган ҳудудларда оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чоралари кўрилиши эса албатта бугунги кундаги тоза ичимлик сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга.

– Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш стратегик мақсадимиз бўлиб қолади, – деди номзод Абдушукур Ҳамзаев. – Хусусан, мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривожланган шаҳарларида ҳавога чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа зарарли газлар миқдорини 2 бараварга камайтириш орқали атмосфера сифат кўрсаткичларини белгиланган меъёрлар даражасига келтиришга эътибор қаратамиз.

Дарҳақиқат, Сурхон диёрида тез-тез юз берадиган қум-чанг бўронлари вилоят аҳлининг оғриқли нуқталаридан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам экология ва сув билан таъминланиш муаммолари вилоятликлар учун аҳамиятсиз масала эмас. Учрашувда сўзга чиққанлар ушбу жиҳатларга алоҳида тўхталиб, бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар