Давр нафаси      Бош саҳифа

Ахборот-коммуникация  технологиялари  ҳафталиги

Мамлакатимизда «ICTWEEK Uzbekistan — 2016» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини намойиш этиш ва «электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар ўтказиляпти.

Ахборот-коммуникация  технологиялари  ҳафталиги

Ҳафталик доирасида 20 сентябрь куни ахборот-коммуникация технологиялари саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар мутахассислари ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, соҳадаги ютуқ ва муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар. 

Тошкент ва Наманган шаҳарларида анъанавий «ICTExpo — 2016» ахборот-коммуникация технологиялари миллий кўргазмаси ўтказилмоқда. Унда ахборот хизматлари бозорида тақдим этилаётган энг замонавий тизим ва технологиялар, «электрон ҳукумат» бўйича амалга оширилган лойиҳа ва технологияларнинг энг яхши намуналари намойиш қилинмоқда. Мазкур экспозиция ягона давлат маълумотлар базасини яратиш ва аҳолига интерфаол хизматлар кўрсатишга доир самарали ечимларни таклиф этиш имконини беради.

Ҳафталикнинг муҳим воқеаларидан бири бўлган «ICT Forum – 2016»да ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини янада ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари муҳокама этилади. Жорий йилда мазкур форумда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги етакчи компаниялар вакиллари, экспертлар ва хорижий  мутахассислар — жами 800 дан зиёд киши иштирок этиши кутилмоқда.

Талаба ва ўқувчилар ўртасида ўтказилган «BestSoft Challenge — 2016» дастурчилар танлови ғолиблари ҳам тақдирланади. Ёшлар ижод саройида эса «Intellect2All» танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтади. Дастурчи, дизайнер ва менежерлар замонавий бозор учун долзарб бўлган веб-лойиҳа ва мобиль иловалар устида реал вақт режимида иш олиб боради. Шунингдек, ахборот  хавфсизлиги бўйича Ўзбекистонда дастлабки  «Cyber Security Challenge Uzbekitan» мусобақаси ҳам бўлиб ўтади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар