Давр нафаси      Бош саҳифа

Сирдарё учун яшил ҳудудлар сув ва ҳаводек зарур

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловчилар билан илк учрашуви Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди.

Сирдарё учун яшил ҳудудлар  сув ва ҳаводек зарур

Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, эколог олимлар, маҳалла фаоллари, таълим, тиббиёт соҳаси вакиллари, ёшлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаев сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан сайловчиларни таништирди.

– Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, Сирдарё вилоятида экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш ва умуман олганда ташқи савдо мувозанатини таминлаш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2023 йил январь-апрель ойларида 289,9 млн. АҚШ долларига етгани ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 млн. АҚШ долларга кўпайганини кўришимиз мумкин. Бунда экспорт ҳажми 121,3 млн.га етиб 31,3 фоизга кўпайгани, импорт ҳажми эса, 164,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 12,2 фоизга камайгани қувонарлидир, – деди сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев. – Биламизки, бу кўрсаткичлар ўз-ўзидан бўлмайди. Буларнинг ҳар бирини ортида меҳнатсевар Сирдарё аҳлининг мисл­сиз фидокорлиги ётибди.

Ўйлайманки, юртимиз тараққиёти учун мана шундай фидокорлик билан хизмат қилаётган ва юқоридагидек юксак натижаларни қайд этаётган азиз сирдарёликлар мамлакатимиз келажагига беэътибор бўлмасдан, дахлдорлик ҳиссини чуқур ҳис қилган ҳолда кутилаётган президентлик сайловида ҳам фаоллик билан иштирок этади.

Номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилгани сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, «Яшил виза» дастурини жорий этиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш, юк ташишни йирик машиналардан темир йўлларга ўзгартиришга қаратилган чоралар алоҳида эътироф этилди.

Ижтимоий соҳада давлат стоматологик клиникаларини ривожлантириш, шаҳарлар Бош режаларини тузишда камида 30 фоизли яшил майдонлар яратиш талабини мустаҳкамлаш, шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назоратини кучайтириш, норматив ҳужжатларни қабул қилишда атроф муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш каби эътиборга молик ташаббуслар ҳам катта аҳамиятга эгалиги сайловчилар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган таклифларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Экологик қонунчиликни кодификация қилиш орқали Экология, Сув, Ўрмон кодексларни қабул қилиш, «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида»ги дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, экологик суғурталаш тизимини ривожлантириш, малакали юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, эколог-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, маъмурий органлар томонидан жарима қўллашни қисқартириб, судларга кенгроқ ваколат бериш, йўл ҳаракати хавфсизлигини фақат қонун асосида тартибга солишни йўлга қўйиш ва бошқалар ҳам алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Учрашувда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги таклифларга ҳам алоҳида эътибор бериб ўтилди. Давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган «Барқарор экологик ривожланиш Стратегияси»ни қабул қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболларини белгилашга қаратилган «Яшил энергетика Стратегияси»ни ҳамда сувдан самарали фойдаланиш ва унинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган Миллий дастурни ишлаб чиқиш, қатор халқаро ҳужжатларга аъзо бўлиш каби таклифлар шулар жумласидандир.

Сўзга чиққанлар президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловолди дастуридан ҳаётий муҳим масалалар ўрин олгани, халқимиз, жамиятимиз, давлатимиз фаровонлиги билан боғлиқ ташаббуслар илгари сурилаётгани, ушбу ташаббуслар бугунги кундаги долзарб муаммолар ечимига йўналтирилган бўлиб, уларни амалга ошириш мамлакатнинг барқарор ривожланишига, халқнинг фаровон ҳаётига замин яратишини таъкидлаб ўтишди.

 

Мамлакат АБДУРАСУЛОВА, халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси:

– Партиямиздан номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалар билан танишиш имкониятига эга бўлдик.

Номзоднинг юртимиз аҳолисини қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида илгари сураётган таклифлари айни дамдаги энг долзарб муаммоларга ечим бўла олишига кўпчиликни ишонтира олди, деб ўйлайман.

Айниқса, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда шаҳарлар Бош режаларини тузишда уларда яшил майдонлар камида 30 фоизни ташкил этиши, шунингдек, янги турар жой биноларининг қурилишида «яшил ҳудудлар»ни аҳолининг сонига мутаносиб равишда қуриш лозимлиги ҳақида сўз юритилгани эътиборимни тортди. Чунки бизнинг Сирдарё вилоятимизнинг кескин континентал иқлимида аҳоли шундай баҳаво яшил ҳудудларга айниқса муҳтож.

Номзоднинг шу каби бошқа қатор таклифлари ҳам келгусида юртдошларимиз учун муносиб экологик муҳитни яратишда муҳим ўрин тутади, деб ҳисоблайман ва барчани Абдушукур Ҳамзаевга овоз беришга чақириб қоламан.

 

Акмал ИКРОМОВ,

Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати:

– Номзоднинг сайловолди дастурида иқтисодиётнинг кўп ресурс талаб қиладиган – энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт коммуникация тизими ва коммунал соҳаларида энергия, ресурс тежовчи ва бошқа инновацион, экологик ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этишни қўллаб-қувватлаш таклифи ўртага ташлангани айни муддао бўлди.

Негаки, айнан шу соҳаларда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш оқибатида турли экологик хавф-ҳатарларнинг юзага келиш эҳтимоли ортиб бораётгани барчага маълум.

Агар юқоридаги таклифлар асосида ишлар тизимли равишда олиб бориладиган бўлса, келгусида дуч келишимиз мумкин бўлган кўплаб муаммоларнинг олди олинади, деб ўйлайман.

Шуларни ҳисобга олиб барчани Абдушукур Ҳамзаевнинг номзодини қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламан.

 

Бердиқул ҚУДРАТОВ, «Ўз­йўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси таркибидаги Сирдарёйўл кўкалам унитар корхонаси директори:

– Абдушукур Ҳамзаев ўзининг сайловолди дастурида инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлашни стратегик мақсад қилиб олгани, биз учун жуда муҳим.

Мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа зарарли газлар миқдорини 2 бараварга камайтириш орқали атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичларини белгиланган меъёрлар даражасига келтиришга эришиш ва уларнинг аҳолига салбий таъсири камайтириш айни палладаги энг долзарб вазифалардан бирига айланган.

Номзоднинг атроф муҳитга меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловлари 5-10 бараваргача ошириш тўғрисидаги таклифи бу борадаги муаммоларнинг олди олиниши ва бартараф этилишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ана шу долзарб масалалар ечимини таклиф этаётган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевга овоз беришга чақираман!




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар