Давр нафаси      Бош саҳифа

Номзодни қўллаб-қувватлаб, имзо тўплаш жараёнида Экопартия тарафдорлари фаол

Барчамизга маълумки, жорий йилда мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Ўзбекис­тон Экологик партияси мазкур сайловда фаол иштирок этишини биринчилардан бўлиб маълум қилди ҳамда сайловга тайёргарлик жараёнларини бошлади.

Номзодни қўллаб-қувватлаб, имзо тўплаш жараёнида  Экопартия  тарафдорлари фаол

9 июль куни бўлиб ўтадиган мазкур сиёсий жараён аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Барча сиёсий партиялар, хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси ўз ғоя ва мақсадларини амалга оширишга интилиши кучайган, сайловчиларнинг сиёсий тафаккури юксалган.

Сайлов кодексининг 64-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатишнинг аниқ тартиби ва талаблари белгилаб берилган. Ундаги энг асосий талаблардан бири бу – Ўзбекистон Республикасидаги умумий сайловчиларнинг бир фоизи сиёсий партия томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловда иштирок этишини ёқлаб, ўз имзосини қўйиб бериши лозим.

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада умумий имзолар сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкинлиги қатъий белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, сайловчилар сони, ҳудуднинг жойлашуви ҳамда партиянинг жойлардаги тарафдорлари қамровини эътиборга олиб, партиядан Президентликка бўлажак номзодни Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) бўйича қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини йиғиш (тўплаш) юзасидан тақсимот режаси ишлаб чиқилди ва жорий йилнинг 15 май кунидан сайловчилар имзоларини тўплаш ишлари бошланди.

Сайловчилар имзоларини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда партия фаоллари томонидан амалга оширилмоқда.

Аввало Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган тартибдаги имзо варақалари бланкаларини талаб даражасида тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайловчиларга имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар тушунтирилмоқда.

Имзо варақасини тўлдириш жараёнлари корхона ва ташкилотларда, таълим, тиббиёт муассасалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида сайлов қонунчилигига амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда, сайловчиларнинг ҳар бири бу муҳим жараёнга масъулият билан ёндашиб, юрт тақдирига бефарқ эмаслигини намоён этмоқда.

Ушбу жараёнлар ва учрашувларда сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли эканликлари тушунтирилмоқда.

Вилоятимизда имзо варақаларини тўлдиришда айниқса Қарши давлат университети, Қарши мухандислик иқтисодиёт институти, Қарши педагогика ва иқтисодиёт университети профессор ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Шўртангаз кимё мажмуаси, шунингдек, тиббиёт муассасалари ходимлари фаол иштирок этмоқдалар.

Имзо тўплаш жараёнида сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, бўлажак муҳим сиёсий жараённинг мамлакатимиз тараққиётидаги аҳамияти ва Сайлов кодекси ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясининг дас­турий мақсадлари, жумладан, биохилма-хилликни сақлаш, озон қатламини асраш, завод-фабрика, технологияларнинг кўпайиши натижасида ажралиб чиқадиган заҳарли чиқинди газларнинг атмосферага тарқалишининг олдини олиш, атроф муҳитни ифлосланишдан сақлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ва бунда партия­нинг тутган ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

ЎЭП Қашқадарё вилоят

кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар