Айни вақтда юртимизда муҳим сиёсий жараён – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Миробод туман Кенгаши томонидан Тошкент давлат транспорт университетида талаба ёшлар ва таълим маскани ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенлигига Экопартиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш жараёнлари бўлиб ўтди.
Талаба ёшлар ўз келажакларига, сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган ҳолда номзодни қўллаб ўз имзоларини қўйишмоқда.
– Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича имзо йиғилаётгани юртимизда демократик ислоҳотларнинг жадал суръатларда ўсиб бораётганидан далолат беради ва ҳар бир фуқарони жамиятнинг фаол аъзоси сифатида бу жараёнларда иштирок этишга руҳлантиради, – деди Миробод туман партия ташкилоти раиси Дилдора Мавлянова. – Бугунги имзо йиғиш жараёнида ҳам ушбу олийгоҳ талабаларининг юқори қизиқиш ва илғорлик билан қатнашганликларини, уларга берилаётган сиёсий билимларнинг самараси, деб баҳолаш мумкин. Ўйлаймизки, сайлов жараёнида ҳам ҳамюртларимиз муносиб иштирок этиб, мамлакатимиз келажаги учун муносиб номзодга овоз беришади.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔50
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил