Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси Президент сайловида ўз номзоди билан иштирок этади

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг 11 май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари пленумида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Экологик партиясининг иштирокига оид масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод кўрсатиш бўйича партия съездига таклиф киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон  Экологик партияси  Президент сайловида  ўз номзоди билан    иштирок этади

Пленумда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Экопартия фаоллари мамлакатимизда сиёсий партиялар учун яратиб берилган кенг ҳуқуқ ва имкониятлардан тўла фойдаланиб, партиянинг дас­турий мақсад ҳамда ғоялари ва унинг электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, пленум иштирокчилари томонидан партиянинг сайлов кампаниясини самарали ўтказишни таъминлаш борасида бир қатор ташкилий ва мафкуравий йўналишда таклифлар билдирилди.

Пленумда Ўзбекистонда сиёсий партиялар ва фуқаролар сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча зарур шароитлар яратилгани, Янги Президент сайлови Сайлов кодекси асосида кўппартиявийлик, партиялараро эркин рақобат, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши алоҳида таъкидланди.

Маълумки, янгиланган Конституцияда атроф муҳитга оид нормалар уч баробарга кўпайиб, мамлакатимиз тарихида илк маротаба фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари Бош Қомус даражасида мустаҳкамланди. Бошқача айтганда, янги Конституция том маънода мамлакат, миллат ва халқ учун атроф муҳит ва барқарор ривожланиш соҳасидаги кейинги устувор вазифаларимизни белгилаб олишимиз учун улкан қадам бўлди.

– Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатдаги энг ёш сиёсий куч сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши  электорат манфаатларини ифодалашда улкан қадам бўлиши шубҳасиз. Ушбу муҳим жараёнда фаол иштирок этишимиз, бўлажак сайловларга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш орқали сайлов жараёнларини очиқ демократик руҳда ўтишига муносиб ҳисса қўшишимиз партиямизни жамиятдаги ўрни ва обрўси янада ошишига олиб келади, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси Хайрулло Гаппаров.

Бугун замон шиддат билан ўзгариб бормоқда. Сиёсий партиялар ҳам ўз дастурий мақсадларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориши, электорат манфаатларини ифода этишнинг янада самарали йўлларини излаб топиши талаб этиляпти. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Экологик партияси ҳар бир сиёсий жараён олдидан дастурий вазифаларини қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириб бормоқда. Эндиликда янги таҳрирдаги Конституция нормаларини ҳаётга тадбиқ этиш талабидан ва халқимизни ташвишга солаётган экологик муаммоларни амалий ечимларидан келиб чиқиб, партия дастурий мақсадларини қайта кўриб чиқишни давр тақозо этмоқда.

Янги Конституциямизда айни шу борада муҳим нормалар киритилгани ва аҳолининг экологик ҳуқуқларини таъминлаш белгилангани Ўзбекистон Экологик партиясининг дастур ва ғояларига тўла ҳамоҳанг, электоратимизнинг хоҳиш-иродаси, партия дастурий мақсадларининг ифодаси дейишимиз мумкин.

Партиядошларимизнинг кўплаб ғоялари ва ташаббусларини инобатга олган ҳолда янгиланган Конституциядан келиб чиқиб, глобал иқлим ўзгаришлари таъсирини юмшатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, сув тақчиллигининг олдини олишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш, қайта тикланувчи энергия, «яшил» иқтисодиётга самарали ўтиш, атроф муҳит барқарорлигини таъминлаш, чўлланишга қарши курашиш, ўрмонлаштиришни жадаллаштириш, яшил маконларни кенгайтириш каби вазифалар тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, шунингдек, барқарор ривожланиш тамойилига мувофиқ, табиатни соғломлаштириш ва тиклаш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни белгилашга алоҳида эъти­бор қаратиш ҳам муҳим вазифа. Бу эса, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, энергетика ва сув муаммоларига самарали ечим топиш халқимиз келажаги ва тақдиримиз билан чамбарчас боғлиқ ва эртамизни белгилаб беради.

Ўзбекистон Экологик партияси ўз олдига қўяётган юксак марраларга эришиш авваламбор, партия номзодининг сайловолди дастурини пухта ишлаб, халқимизга тақдим этиш ва бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга боғлиқдир. Партия ҳозирги ва келгуси авлодни қулай атроф муҳит шароитида яшаши, саломатлигини яхшилаш ва бебаҳо табиатимизни асраш бўйича ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш учун бор куч ва салоҳиятини сафарбар этади.

Сўзга чиққанлар сайловолди тарғиботи даврида партия ташкилотлари ҳамда фаолларининг самарали иш юритиши, қонун билан белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб, биринчи навбатда мазкур муҳим сиёсий жараёнлардан электоратнинг хабардорлиги ва фаоллигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларининг сифати ва самарадорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Ҳамзаев Абдушукур Худойқуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Билдирилган таклиф ҳамда тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масала юзасидан Ўзбекис­тон Экологик партияси Марказий Кенгаши пленуми тегиш­ли қарорларни қабул қилди. Партия съездини чақириш ва съезд кун тартиби ҳамда съездга делегатлар сайлаш масаласида ҳудудий партия ташкилотлари конференцияларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши Матбуот хизмати

Носиржон АМИНОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

– Бугун артоф муҳитни муҳофаза қилиш қанчалик муҳим аҳамият касб этаётгани, глобал муаммолардан бири сифатида мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Сув тақчиллигининг олдини олишга қаратилган тизимли ишларни амалга ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, чўлланишга қарши курашиш, ўрмонлаштиришни жадаллаштириш, яшил ҳудудлар барпо этиш каби жамиятимиз учун ўта муҳим вазифалар олдимизда кўндаланг турибди.

Партиямиз ушбу шароитда халқимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда дастурларимизни тўлиқ қайта кўриб чиқиб, бўлажак сайловларда бор куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз керак.

Шу жиҳатдан, бугунги пленум кун тартибига қўйилган масалалар жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Абдушукур Ҳамзаев республика ва минтақада экологик муаммоларни кўтариб чиқиш ва ҳал қилишда етакчи мутахассилардан бири. Ўзининг қатъияти ва олдига қўйган мақсади сари интилишидаги шижоати сабабли атрофига масъулиятли мутахассислардан иборат жамоатни йиға олди. Айниқса, у раҳбар бўлиб келгандан кейин партияда бир қанча ижобий ўзгаришлар бўлди. Жумладан, охирги олти ойда қуйи бўғин партия ташкилотларининг ишларида кескин жонланиш бўлди. Ўз-ўзини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилди. Халқ депутатлари туман кенгашлари партия гуруҳлари томонидан юздан ортиқ сўров, кенгаш сессиясига элликдан ортиқ масала киритилган. Уларнинг 90 фоиздан зиёди ижобий ҳал қилиниши учун тегишли ҳокимларнинг қарорлари чиқарилишига эришилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, президентлик сайловида Абдушукур Ҳамзаев номзодини кўрсатиш таклифини кўриб чиқиш учун партия съездига киритишни қўллаб-қувватлайман.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси:

– Олдимизда муҳим сиёсий жараён турибди. Сайлов партия ташкилотлари ҳамда фаолларининг самарали иш юритиши, сайлов қонунчилигида белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб, биринчи навбатда мазкур муҳим сиёсий жараёнлардан электоратимизнинг хабардорлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларининг сифати ва самарадорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

Сайлов бизга янгиланган Конституциядан келиб чиқиб, шунингдек аҳолимизни ташвишга солаётган долзарб экологик муаммоларнинг ечими бўйича ташаббуслар билан электоратимизга мурожаат этиш, сайловлар орқали дастуримизда белгиланган вазифаларни амалга ошириш имконини беради.

Сайлов бизга янгиланган Конституциядан келиб чиқиб, шунингдек, аҳолимизни ташвишга солаётган долзарб экологик муаммоларнинг ечими бўйича ташаббуслар билан электоратимизга мурожаат этиш, сайловлар орқали дастуримизда белгиланган вазифаларни амалга ошириш имконини беради. Бу борада Абдушукур Ҳамзаевни муносиб номзод сифатида тавсия қилиш фикрини тўла қувватлайман.

 

Садоқат СИДДИҚОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзоси:

–Ҳозирги экологик муаммолар кескинлашаётган шароитда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраб авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари ҳар бир давлат учун тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Шу шароитда партиямизнинг сайловларда муносиб ва фаол иштирок этиши жуда муҳим деб ҳисоблайман.

Съездга кўриб чиқиш учун таклиф этилаётган номзод Ҳамзаев Абдушукур Худойқуловични бир неча йиллардан буён яхши биламан. У киши экология, ўрмон ва қишлоқ хўжалик соҳасида нафақат республикада балки, хорижда ҳам таниқли, йирик олим. Бу киши томонидан экология, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида 10 дан зиёд экин навлари 15 дан ортиқ ихтиролар яратилган.

Бундай олимнинг партиямизга етакчилик қилаётгани ҳам барчамиз учун энг катта ютуқ деб биламан.

 

Лейли СЕЙТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси:

– Бўлажак сайловлар сиёсий партияларга айниқса, бизнинг партияга катта имконият­лар эшигини очади. Халқимизнинг атроф муҳит ва экология масалаларига муносабати тубдан ўзгарди, бу борада сезиларли даражада фаоллашди. Партиямиз ҳам шунга мос равишда сайловларда фаол бўлиши, ўз дастурий мақсадларини қатъий тарғиб қилиши керак.

Тан олиш керак, Абдушукур Худойқулович томонидан экология ва атроф муҳитга оид кўплаб амалий лойиҳалар ташаббус қилинган. Орол денгизи оқибатларини юмшатишда ўз шахсий ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бевосита унинг иштирокида ишлаб чиқилган технология Орол денгизининг қуриган тубидаги 1,8 млн гектарга жорий этилган. Шахсан ўзи мазкур миллий лойиҳани бажарилишида бош-қош бўлиб келмоқда. Шу сабабли президентлик учун ўтказиладиган сайловда партиямиздан унинг номзодини кўрсатиш энг тўғри қарор деб биламан.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси  фракцияси аъзоси:

– Партиямиз 2021 йил бўлган Президентлик сайловларида илк бор иштирок этиб, муайян тажриба орттирди. Албатта, жорий йил 9 июлда мамлакатимизда ўтказиладиган сайловларда иштирок этишимиз партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ва тарғиб қилишга, аҳоли орасида танитишга кенг имконият беради ҳамда бу орқали атроф муҳитни асраш борасида яна бир катта қадам ташлашга эришилади.

Шундай экан, Ўзбекистон Экологик партиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти сайловида иштирок этишини тўла қўллаб-қувватлайман.

Партиямиздан Президентликка таклиф этилаётган номзод ҳам муносиб, экология соҳасида катта илмий ва амалий тажрибага эга. У ҳозирги ўткир экологик муаммолар шароитида партиямиз олдида турган долзарб дастурий вазифаларни самарали рўёбга чиқара олади. Унинг номзоди электоратимиз, фаол эколог ва жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланишига ишонаман.

 

Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси:

– Абдушукур Ҳамзаев ҳозирда юртимизда соҳа бўйича илмий доирада ҳам, ижро органларида ҳам энг танилган шахслардан биридир. Уни талабчан, интизомли ва захматкаш мутахассис, давлат ва жамоат ишларига юксак масъ­улият билан ёндашадиган, ҳалол, қатъиятли ва фидойи инсон сифатида ҳурмат қиламан. У киши кучли нотиқ ва сиёсатчидир. Халқ ва жамоатчилик билан жуда яхши мулоқотга киришади.

Референдум жараёнларида қисқа муддатда 100 га яқин учрашувлар ўтказиб, 20-30 минглаб одамлар орасида тарғибот ишларини амалга оширди.

Унинг номзодини Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод сифатида кўрсатиш таклифини кўриб чиқиш учун партия съездига киритишни қўллаб-қувватлайман.




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар