Давр нафаси      Бош саҳифа

Президентлик учун сайлов кампаниясига старт берилди

Мамлакатимизда 10 май кунидан бошлаб Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампанияси бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президентлиги учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган мажлисида маълум қилинди.

Президентлик учун  сайлов  кампаниясига  старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил 8 май куни «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги фармон имзоланди. Ушбу ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 128-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан: 2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувда бу ҳақда тўхталиб, «Бундан буён ҳам жамият ва давлат ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат ва фақат сизлар, донишманд, бағрикенг халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз. Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган. Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ», дея алоҳида қайд этиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади. Унга кўра, президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.

Календарь режада мантиқий изчиллик асосида қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари белгиланди. Хусусан, Календарь режага мувофиқ сайлов жараёнининг 7 та йўналиши бўйича 51 та тадбирлар назарда тутилди.

«Календарь режа сайлов кампаниясини қонун талабларига риоя қилган ҳолда очиқ ва ошкора, тўғри ҳамда самарали ташкил этиш, мавжуд куч ва имкониятларни оқилона тақсимлаш ва сафарбар этишни таъминлайди», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

15 майгача сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар тақдим этиши керак. Сайловга 52 кун қолгандан (17 май) бошлаб 38 кун қолгунига (1 июнь) қадар бўлган давр президентликка номзод кўрсатиш учун ажратилмоқда. Сиёсий партиялар томонидан президентликка номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни тақдим этиш сайловга 36 кун қолганда (2 июнь) якунланади. Президентликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга камида 32 кун қолгунга қадар (6 июнгача) амалга оширилади. Номзодлар вакилларини рўйхатга олиш 7 июндан бошланади.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг тартиби, босқичлари ҳамда муддатлари ҳақидаги ахборот сайловчилар ва сайлов жараёнларининг бошқа иштирокчиларига белгиланган тартибда Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан етказилиши маълум қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар