Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Муҳим сиёсий ва тарихий жараёнга ҳар жиҳатдан тайёрмиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича ўтказиладиган референдумга ҳам оз фурсатлар қолмоқда. Аввало, бутун мамлакатимиз аҳолиси, қолаверса, Ўзбекистон Экологик партиясининг кўп минг сонли аъзолари ва электорати мазкур тарихий воқеликни кўтаринки руҳ билан қарши олмоқда ва бу жараёнда ҳаммамиз фаоллик билан иштирок этишга шаймиз.

Ўзбекистон  Экологик партияси:  Муҳим сиёсий ва тарихий жараёнга ҳар жиҳатдан  тайёрмиз

Фахр билан айта оламизки, тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий жараёнда Ўзбекис­тон Экологик партияси ҳам фаол қатнашмоқда. Зотан, Янги Конституциямизнинг ҳар бир нормаси партиямиз дастур ва ғояларига тўла ҳамоҳанг бўлиб, электорат хоҳиш-иродасини, партия дастурий мақсадларини ифода этган.

 Шу нуқтаи-назардан партиямиз ва унинг электорати томонидан Конституция лойиҳаси фаол қўллаб-қувватланди ва Конституция лойиҳаси кенг тарғиб қилинди.

Ҳар бир туман (шаҳар) кесимида 5-7 нафардан, вилоятлар кесимида 10-15 нафардан партия ходимлари, фаоллари ва депутатларидан иборат жами 1200 та партия тарғибот гуруҳлари ташкил этилиб, бир ой давомида турли меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли билан 7 000 дан зиёд учрашувлар ўтказилди. Конс­титуциявий ислоҳотлар юзасидан халқимиз томонидан тушган 30 мингдан зиёд саволларга жавоб қайтарилди.

Референдум олдидан партия томонидан 2500 га яқин тадбирлар ташкил этилди ва ушбу тадбирларда 600 минг­га яқин аҳоли қамраб олинди. Партиявий тарғибот жараёнларини фаол ёритиб бориш, конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда тарғибот-ташвиқотини амалга ошириш мақсадида партия марказий нашрлари, веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида 12 000 дан ортиқ  материаллар чоп этилди.

Партиямиз вакиллари тарғибот-ташвиқот давомида нуфузли халқаро ташкилотлар жумладан, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизини ташкил этувчи «Инсон қадри учун» ғояси ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган «Инсон-жамият-давлат» деган ёндашув Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингди. Конституциямизда киритилган нормаларнинг салмоқли қисми инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликларига тааллуқли бўлиб, инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурури барча соҳаларда биринчи ўринда туриши олий даражада ўз ифодасини топди.

Буларнинг барчаси янги Конституцияда жамиятнинг барча қатламларининг манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлганидан далолат беради.

Экологик партиямиз асосий қонунимиз лойиҳасига экологияга оид нормаларнинг киритилиши бўйича қатор таклифларни берган эди ва таклифлар янги Конституцияда ўз аксини топди.

Олдин амалда бўлган Конституциямизда экологияга оид тўртта норма белгиланган бўлиб, экологик муаммолар глобаллашаётган бир даврда  атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини тўлиқ қамраб олмаган эди. Энг муҳими, бу жиҳатда ҳам халқнинг хоҳиш-иродаси биринчи планга чиқди, яъни аҳолининг экологик ҳуқуқлари таъминланиши конституциявий даражада мустаҳкамланди.

Мамлакатимиз тарихида биринчи марта янги Конс­титуциямизда алоҳида экологияга оид боб киритилди. Экологияга оид нормалар муқаддимадан тортиб, инсон ҳуқуқларига оид нормаларда ҳам ўз аксини топди. Амалдаги Конституцияда мавжуд нормаларга нисбатан экологияга оид нормалар қарийиб беш баробарга кўпайди.

Конституцияда ҳар ким қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Бу билан аҳолимиз ва келажак авлод учун табиатимизни экологик тоза сақлаб қолишнинг конс­титуциявий кафолатлари яратилди.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда халқимиз томонидан шаҳар марказларидаги қурилишлар бўйича кўплаб эътирозлар билдирилиб келинмоқда, партияга ҳам бу борада кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Янги Конституцияда шаҳарсозлик ҳужжатлари жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги ҳақидаги конституциявий қоидалар киритилганлиги ҳозирги шароитда тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган шаҳарсозликка оид масалаларни халқимиз билан бамаслаҳат ечиш имконини беради.

Янги Конституциямизнинг яна бир муҳим жиҳати, давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан давлат томонидан чоралар кўрилиши Конституциямизда ўз аксини топди. Бу эса сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишларнинг изчил давом эттиришнинг ҳуқуқий кафолатини мустаҳкамлади.

Фуқароларнинг атроф муҳитга, табиий меросга бўлган муносабатлари  Конституция лойиҳасининг 61, 62, 66-моддаларида ўз ифодасини топмоқда. Ёшларнинг бошқа ҳуқуқлари билан бир қаторда экологик ҳуқуқлари Бош қомусимиз билан кафолатланди.

Янги  Конституцияда биринчи марта Ҳукуматнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, табиат бойликларини, биологик хилма-хилликни асраб-авайлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби вазифалари алоҳида белгиланди.

Бир сўз билан айтганда, референдум яна бир карра аҳолимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини, мамлакатимиз келажагига ҳамда ватанимиз тараққиётига дахлдорлик ҳиссини намоён этади. Референдум очиқ ва ошкора ўтиши учун сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситалари учун кенг шароит яратилгани алоҳида эътирофга лойиқдир.

Буларнинг барчаси Янги Конституциямиз бўйича референдум халқаро талаблар асосида очиқ ва ошкора, халқимизнинг ўз хоҳиш ва иродасини эркин намоён этадиган бир шароитда ўтиши учун хизмат қилади.

30 апрелда халқимизнинг фаровон ҳаёти, фарзандларимизнинг ва жонажон Ватанимизнинг ёрқин келажаги учун овоз берайлик!

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔50

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 50    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар