Давр нафаси      Бош саҳифа

Экологик муаммолар ечими салоҳиятли кадрларга боғлиқ

Бундай кадрлар бугун қаерда тайёрланяпти?..

Экологик таълимнинг муҳимлиги ҳозирги замонавий дунёда ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги билан биргаликда, кўплаб мамлакатларда фундаментал билим беришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Одамларда экологик маданият ва атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тўйғусини шакллантиришга қаратилган ушбу фаолият – бутун инсоният келажаги хавфсизлигининг гаровидир.

Экологик муаммолар ечими  салоҳиятли кадрларга боғлиқ

Экологик онгни, маданиятни шакллантиришда назарий экологик билимларни бериш билан бир қаторда, маданий-маърифий ишларнинг барча самарали шакллари ва услубларидан, жумладан: оммавий ахборот воситаларидан, оғзаки, кўргазмали ва техника воситаларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки экологик тарғибот аҳолининг муайян тоифалари онгига таъсир этиб қолмай, балки боғча ёшидаги боладан тортиб, аҳолининг барча қатламларини қамраб олиши, ҳаммага тушунарли, кўргазмали ва ошкора бўлиши лозим.

Табиат, ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ресурслар ҳақида хабарлар бериш билан ёш авлод онгида табиатга нисбатан эъзоз уйғотиб, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш борасида экологик таълим-тарбия бешиги ролини ўташи лозим. Инсониятни кун сайин ўсиб бораётган эҳтиёжлари ва сайёрамизда камайиб кетаётган имкониятлари ўртасидаги мувозанат барқарорлигини таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш учун ҳар биримиз экологик билимга эга бўлмоғимиз зарур. Аммо бугун ушбу айтилган жараёнларни амалга оширишда соҳага оид кадрлар, билимли мутахассислар етишмаётгани бор гап. Яъни ҳақиқий экологик билимларни қаердан олиш ва кимлардан ўрганиш мумкинлигини афсуски кўпчилигимиз билмаймиз.

Сир эмас, соҳада ҳали ҳамон малакали мутахассислар, илмий-тадқиқот ишлари етишмаслиги кузатилмоқда. Тадқиқотларга грантлар ажратиш, илмий ходимлар малакасини ошириш ҳам ҳаминқадарлигича қолмоқда.

Шунинг учун ҳам Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 апрель куни табиатни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишиб чиққанлиги экологик соҳага жиддий эътибор қилинаётганлигидан даракдир. Давлатимиз раҳбари сув, ҳаво, ер ва ерости бойликларини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ва табиийки қўйилган бу вазифаларнинг бекаму кўст ҳаётга тадбиқ этилиши ҳам салоҳиятли кадрларга бориб тақалади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда 500 зиёд корхонада сув тозалаш иншооти стандартга жавоб бермайди, баъзиларида умуман йўқ. Компенсация миқдори камлиги сабабли, бундай технология ўрнатишдан кўра, компенсация тўлаш фойдали бўлиб қолган. Шу боис меъёрдан ортиқча оқова учун компенсация тўловини ошириш таклифи билдирилди. Давлатимиз раҳбари экологик назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, юртимизда йилига 7 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўляпти. Шундан фақат 2 миллион тоннадан зиёди қайта ишланади. Қолган чиқиндилардан пайдо бўлаётган иссиқхона гази ва сизот сувлар она табиатимизга мислсиз зарар етказяпти.

Оҳангарондаги эски полигонда чиқиндидан 15 Мегаватт электр энергияси олиш лойиҳаси бошланган. Президент бу тажрибани кенгайтириб, бошқа полигонларда ҳам чиқиндини қайта ишлаш ва муқобил энергия олишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Ўрмон хўжалигида дарахт билан қопланган ҳудудлар атиги 8 фоиз экани, албатта, етарли эмас. Кўчатчиликни ривожлантириб, чўлларда 221 минг гектар, тоғ ҳудудида 15 минг гектар ўрмонлар барпо қилишга имконият борлиги қайд этилди. Бунда, ўрмончилик соҳасини ривожлантириш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда тубдан янги тизимни жорий этишга кўрсатма берилди. Жумладан, боғ ва ўрмонларни барпо этиш марказий молиялаштириладиган манзилли дастур асосида амалга оширилиши қатъий белгиланди.

Гидрометеорология йўналишида автоматлашган метеорологик станцияларни кўпайтириш, гидрологик ўлчов ускуналарини автоматлаштириш, агрометеорологик хизмат бўйича мобиль иловани ишга тушириш чоралари белгиланди.

Бундан ташқари, ҳар бир туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. Шунга асосан, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади.

Давлатимиз раҳбари 7 апрель куни Сирдарё вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида ҳам ҳудуднинг экологик муаммоларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилиниши, хусусан, Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилиниши таъкидлаб ўтилди. Шунинг­дек, Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандачилик экокомплекслари ташкил қилинади, шўр ва сувсизликка чидамли маккажўхори, сорго, беда каби озуқага бой экин навлари экилади, интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилинади, мева-сабзавотни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технопарки ташкил этилиши айтиб ўтилди.

Шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Уларнинг филиаллари ташкил қилиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрланиши ҳамда ер ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда ҳар бир киши 1 суткада 2-3 литр чучук сув ичади. Гидросферанинг фақатгина 2,5 фоизини чучук сув ташкил қилади. Қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларидаги сув сарфини солиштириб кўрсак, 1 тонна буғдой етиштириш учун 1,5 тонна, 1 тонна шоли учун 4-5 минг тонна, 1 тонна пахта етиштириш учун 10 минг тонна сув сарфланади.

Экологик маданиятни ошириш ҳақида сўз борганда, бу қатор факторлар натижаси ўлароқ шаклланиши яққол кўринади. Жумладан, табиатга муҳаббат, табиат ҳақидаги билим ва тасаввурлар, кўникмалар, экологик тарбия, қадрият ва анъаналар экологик маданият шаклланишига сабаб бўлади. Айниқса, бугунги глобал экологик муаммолар инсониятни буткул қамраб олаётган пайтда экологик онг ва экологик маданиятни шакллантириш ва уларда атроф-муҳитга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини ҳосил қилиш масаласи улкан аҳамият касб эта бошлади деб ҳисоблаш ўринлидир.

Қайд этиш керакки, экологик маданиятни инсонлар онгига сингдиришда, экологик онг ва дунёқарашни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган мактаб тарбиясига, ўрта ва олий таълим муассасаларига эътибор қаратилиши лозим. Республикамиз олий ва ўрта махсус билим юртларида атроф муҳит муҳофазаси, яъни экология соҳасида бошқа соҳалар сингари чуқур билимга эга мутахассислар тайёрлашни мукаммал йўлга қўйиш лозим. Ушбу соҳа учун бу каби мутахассисларни тайёрлаш ҳозирги кун талабидир.

Хулоса қиладиган бўлсак, бутун дунёда экологик барқарорликка эришиш, ер юзининг ҳозирги ҳолатини тубдан ўзгартириш учун халқаро ҳамкорлик, экологик қонун талабларини бузганлик учун жавобгарликнинг қатъий бўлиши, аҳолининг юқори даражадаги экологик онг ва маданиятини оширишнинг ўзигина кифоя қилиб қолмасдан, балки барчамизни масъулият ҳисси билан яшашга чақиради.

Табиат инъом этган неъматларни поймол этган халқ ўз илдизига болта урган бўлади. Зеро, табиатни муҳофаза қилиш бу аввало Ватан олдидаги чин инсонийлик бурчимиздир.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар