Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқ яратаётган КОНСТИТУЦИЯ

Жорий йил 10 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси ўтказилиб, унда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес­публикаси Конс­титуциявий қонуни лойиҳаси моддама-модда муҳокама қилинди.

Халқ яратаётган  КОНСТИТУЦИЯ

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумни тайинлаш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Конституциявий суд жорий йил 13 март куни ўз мажлисини ўтказиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорини ўрганди ва уни Конституцияга мувофиқ деб топди. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Конституциявий қонун лойиҳаси Сенатда кўриб чиқилди.

Конституциявий ислоҳотлар мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади ҳамда Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка ва шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштиради.

Халқимизнинг, эксперт ва мутахассисларнинг таклифлари, халқаро ва хорижий давлатларнинг тажрибаси инобатга олинган «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши керак» ғояси асосида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтказилиб, жами аҳолидан уни такомиллаштириш бўйича 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган ва уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олган.

Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, ЕИ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин мамлакатлар конституциялари пухта таҳлил этилди.

Конституциявий қонун лойиҳаси халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида бир неча бор муҳокама қилинди, 10 га яқин хорижий ва халқаро экспертизалардан ўтказилиб, улар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Конституциявий қонун лойиҳасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қандай принципиал ўзгаришлар киритилмоқда?

Ўзбекистон давлатининг ҳуқуқий мақоми бўйича қатъий нормалар киритилмоқда. Илк маротаба Конс­титуцияда Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат эканлиги ўзгармас қоида сифатида мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон халқаро муносабатларда аҳил қўшничилик ва стратегик ҳамкорликка содиқ қолади. Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга ошириши, давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик принциплари билан бир қаторда давлатлар ҳудудий яхлитлиги принципининг ҳам эътироф этилиши юртимизнинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган ғояларига содиқ ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада оширади.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда.
Ло­йиҳада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти сифатида муҳрлаб қўйи­л­­моқда. Лойиҳада «инсон-жамият-давлат» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга кўпаймоқда. Хусусан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар бир шахс ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги, ушбу ҳуқуқнинг чекланиши ва турар жойда тинтув ўтказишга фақат суд қарорига асосан йўл қўйилиши ҳақида жиноят процессида шахс дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамловчи норма киритилмоқда.

Ижтимоий адолат ва бирдамлик тамо­йилига қаратилган ижтимоий давлат белгилари ўз ифодасини топди. Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб белгилаш – бундан буён давлатнинг устувор сиёсати ижтимоий ҳимояланмаган ёки эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлашга, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни юмшатишга қаратилишидан далолат беради.

Аҳоли соғлиғини сақлаш, таълим олишнинг ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланишининг конституциявий асослари мус­таҳкамланмоқда, ўқитувчилар – Конституция ҳимоясида экани белгилаб қўйилмоқда.

Бозор механизмлари янада ривожлантирилади ва хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланади. Миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтириш соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, давлат томонидан бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай ишбилармонлик ва инвес­тиция муҳитини, хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмлари белгиланмоқда.

Ёшлар, болалар, аёллар ҳуқуқлари – давлат ҳимояси остида бўлади. Лойиҳада инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, болалар, ёшлар ҳуқуқлари, оила масалаларига бағишланган кафолатлар кучайтирилмоқда. Хусусан, ёшлар, болалар, аёллар, оила ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифаси сифатида муҳрланмоқда.

Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар конституциявий мустаҳкамланмоқда. Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга бағишланган махсус ҳуқуқий нормалар, ҳусусан давлат томонидан атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўриши белгиланмоқда.

Ушбу конституциявий норма янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида белгиланган 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқарадиган зарарли газлар ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳисобида 10 фоизга қисқартириш каби мақсадларга эришиш учун пойдевор бўлади. Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш мақсадида давлат шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратади.

Фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларига оид нормалар янада ривожлантирилмоқда. Фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми конституциявий жиҳатдан янада кучайтирилмоқда, илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилиб, фуқаролик жамияти институтларига таъриф берилмоқда ва улар фаолияти кафолатлари белгиланмоқда.

Ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилмаслиги белгиланмоқда. Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институтини тугатиш тўғрисидаги норма ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга ва ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади.

Суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатлари кучайтирилмоқда. Сенаторлар янги таҳрирдаги Конституцияга судлар фаолияти мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, судялар дахлсизлиги ва муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим нормалар киритилаётганлиги одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш учун муҳим кафолат бўлади.

 




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар