Бағдод туманидаги "FERGHANA-SPINNING" MChJ пахта-тўқимачилик кластери раҳбарияти "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида яна бир эзгу ташаббусни амалга оширди: собиқ пахта заводи ҳудудида кўп йиллар давомида қаровсиз қолдирилган майдонда мевали боғ ташкил этилди.
Таъкидлаш керакки, яйдоқ дашт ҳудудида бир гиёҳ ундиришнинг, ундан ҳосил олишнинг минг машаққати бор. Ёзнинг жазирама кунлари бу томонларда томчи сувни интиқиб кутади деҳқонлар. Қақраб-қақшаб ётган ариқларга сув келтирган кишини моҳир заргарга қиёс қиладилар даштда.
- Тошлоқ ерни ободонлаштирдик, унумдор тупроқ ташиб келтирдик ва 200 туп бодом кўчатини ўтқаздик, - дейди корхона директори ёрдамчиси Дурбек Обобакиров. - 1,5 километр масофадан янги ариқ қазиб, ниҳолларни суғориш учун сув келтирдик. Насиб бўлса, боғимиз гуллаб-яшнаб ҳосилга кирса, бундан топилган даромадни ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирамиз.
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ҳар бир ходим фаол иштирок этмоқда. Хусусан, корхона маъмурий биноси атрофида 160 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Эндиликда янги яшил майдонлар барпо қилиш ва 10 минг туп гул кўчатларини экиш режалаштирилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил