Давр нафаси      Бош саҳифа

Кавракдан фойдаланишга мораторий қонунчилик орқали мустаҳкамлаб қўйилди

Жорий йилнинг 13 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар томонидан дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама этилди.

Кавракдан фойдаланишга мораторий қонунчилик орқали мустаҳкамлаб қўйилди

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб, тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар тақдим этилмоқда. Бироқ, экспортбоп ва юқори қийматга эга ҳисобланган каврак хомашёсидан назоратсиз, режасиз ва нотўғри фойдаланиш натижасида каврак доривор ўсимлигининг табиий тарқалган майдонлари қисқариб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этилди.

Депутатлар томонидан қайд этилганидек, мазкур фармонда келтирилган талаблардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда янада такомиллаштирилди. Ишчи гуруҳ йиғилишларида партия фракцияси вакиллари ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдирди.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига унинг доимий эгалигида бўлган яйлов ерларда кавракни йиғиш (ғамлаш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома бериш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилади. Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар