халқимиз хоҳиш-иродасини, она табиат олдидаги масъулиятимизни ифода этади
Кеча давлатимиз раҳбари билан учрашув бевосита, жамиятимиз равнақи, халқимиз фаравонлиги йўлида амалга ошириладиган янада катта ислоҳотларга туртки бўладиган бир тарихий воқелик бўлди, десам тўғри бўлади.
Ўзбекистон Экологик партияси сиёсий партиялар орасида энг ёш партия бўлишига қарамасдан, сиёсий майдонда ўз ўрнини топмоқда.
Бугунги жадаллашган сиёсий жараёнларда партиямизнинг кўп минг сонли электорати ва фаоллари томонидан мамлакатимизда атроф муҳит мусаффолигини сақлаш, экологик барқарорликни таъминлаш бўйича илгари сурилган қатор таклиф ва ғоялар янгиланаётган Бош қомусимизда ўз аксини топаётганини алоҳида таъкидлашимиз лозим.
Мамлакатимиз тарихида биринчи марта Конституцияга алоҳида экологияга оид боб киритилмоқда. Экологияга оид нормалар муқаддимадан тортиб, инсон ҳуқуқларига оид нормаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Яъни, аввалги, мавжуд нормаларга нисбатан экологияга оид нормалар қарийиб беш баробарга кўпайди.
Конститутицияда биринчи марта ҳукуматнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, табиат бойликларини, биологик хилма-хилликни асраб-авайлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби вазифалари алоҳида кўрсатиб ўтилмоқда.
Шунингдек, партиямиз томонидан парламент текширувини ўтказиш ваколатини Конституцияда мустаҳкамлаш таклифи илгари сурилиб, унинг лойиҳада акс эттирилишига эришилди.
Парламент назоратининг мазкур шакли ижро ҳокимияти фаолиятини назорат қилишнинг энг қудратли воситаси ҳисобланади. Ушбу ўзгаришлар, шубҳасиз, ҳукуматнинг парламент олдидаги, пировардида халқимиз олдидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
Янгиланаётган Конституция лойиҳасини Ўзбекистон Экологик партиясининг барча электорати, аъзолари ва экологлар якдиллик билан қўллаб-қувватлайди.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил