Жорий йилнинг 20 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Хусусан, депутатлар томонидан дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнги йилларда мамлакамимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, ҳудудларнинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳудуд иқлимига мос қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Депутатлар томонидан муҳокама этилган қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилиши назарда тутилмоқда.
Хусусан, қонун лойиҳасида туман ирригация бўлимлари томонидан ўзлари хизмат кўрсатадиган фермер хўжаликларининг қайси сув объектларидан сув олиши, сув истеъмоли режалари тузилиши ва тасдиқланиши, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитларининг белгиланиши, жамоат боғлари, токзорлар, экинзорларни ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш, сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида белгиланган тартибда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда депутатлар томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар берилиб, қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Кун тартибига киритилган бошқа қонун ҳужжатлари фракция аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
* * *
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида қишлоқ хўжалигида сув истеъмоли билан боғлиқ бўлган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
– Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш, сувнинг ҳисобини юритиш бугунги сув тақчиллиги кузатилаётган бир пайтда муҳим аҳамиятга эга, – деди депутат Аъзамжон Тўлабоев. – Мазкур қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилиши назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Муҳокамаларда сўз олган депутатлар қонун лойиҳасининг концепцияси бўйича бир қатор аниқлаштирувчи саволларни ўртага ташладилар. Савол-жавоб ҳамда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил