Давр нафаси      Бош саҳифа

Мамлакат сиёсий майдонида 4 йил: сарҳисоб ва устувор вазифалар

Бугун бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда ҳам глобал экологик муаммоларга қарши курашиш, барқарор тараққиётга эришиш энг долзарб масалалардан бирига айланган. Яшил иқтисодиётга ўтиш, она табиатимизнинг ҳар бир неъматини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодларга етказиш, яшил масканларни кўпайтириш барқарор ривожланишнинг бош омили сифатида кўрилмоқда.

Мамлакат сиёсий майдонида 4 йил:  сарҳисоб  ва устувор вазифалар

Янги Ўзбекистонда бошланган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг муҳим бир палласида халқимиз ва кенг жамоатчилик ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик партияси катта сиёсий куч сифатида майдонга чиқди. Ўз олдига қўйган мақсадлари, илгари сураётган ғоя ва ташаббуслари ҳаётийлиги билан тез фурсатларда кенг аҳоли қатлами орасига кириб борди.

Экологик партия фаолият дастурига кўра, мамлакат ҳаётидаги энг муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда сайланган вакиллари – депутатлари орқали муносиб иштирок этмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида 8 январь – партия ташкил топганининг 4 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. «Ўзбекистон Экологик партиясига 4 йил: сарҳисоб ва устувор вазифалар» мавзусида ўтказилган тадбирда партия Марказий кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ 2019 йил 8 январь санасида ташкил этилган. Партия бугунги кунда «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остида ҳозирги ва келгуси авлоднинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш, экологик барқарорликка эришиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида жамиятни ижтимоий гуруҳларга ажратмаган ҳолда унинг барча куч-салоҳиятини бирлаштириш мақсадида иш олиб бормоқда.

– Аввало шуни таъкидлаш жоиз, бугун экологик муаммолар ҳар бир мамлакатда, қолаверса, дунё ҳамжамиятида энг ўткир ва долзарб муаммолар қаторида биринчи ўринга чиқди.

Экология ва табиатни муҳофаза қилиш масалаларига оид куч ва саъй-­ҳаракатларни бирлаштириш, сиёсий куч бўлиб майдонга киришни даврнинг ўзи тақозо этди, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев. – Мана шундай улкан мақсадларни, мамлакатда экология ва атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ куч ва саъй-ҳаракатларни, минглаб тарафдорлар хоҳиш-иродасини ифода этишдек катта масъулиятни зиммасига олган ҳолда Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятини бошлаган эди. Бугун у партиялараро рақобат шароитида қисқа вақт ичида ўзининг мустаҳкам ўрнини топди.

Қисқа давр ичида партиянинг аъзолари сони 470 мингдан ошиб, 4200 яқин бошланғич партия ташкилотлари тузилди. 14 та ҳудудий, 200 дан ортиқ туман ва шаҳар партия ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди. Айтиб ўтиш жоизки, 2019 йилда партиямиз биринчи марта парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида иштирок этиб, 600 нафардан ортиқ депутатлик ўринларига эга бўлди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 депутатлик ўрнини эгаллагани ҳам Ўзбекистон Экологик партиясига халқнинг ишончи юртиб бораётганидан далолатдир.

Партия 2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб иштирок этиб, катта сиёсий ва ҳаётий тажриба тўплади.

Бугунги кунда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг партияга бўлган ишончини ошириш ва бу орқали аъзолар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирларига партия томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2022 йилнинг ўзида ҳамкор ташкилотлар билан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбирлари доирасида 180 га яқин акцияларга аҳоли, ёшлар ва кенг жамоатчилик жалб этилиб, шаҳар ва қишлоқларда 106 минг 800 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алиханов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, партия фракцияси раҳбари Хайрулло Гаппаров, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зинове Новицский ва бошқалар партиянинг ташкил этилиши тарихи, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни асраш, яшил ҳудудларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш борасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

– Ўтган вақт давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид қатор муҳим қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув муҳофазасига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларида Экопартия фракциясининг ўрни алоҳида бўлганини қайд этиш жоиз, – дейди фракция раҳбари Хайрулло Гаппаров. – Шунингдек, қатор амалий тадбирлар, экологик акциялар ташкил этилди. Жумладан, «Парламентнинг Оролга нигоҳи», «Оролга мадад» мавзуларида экологик акциялар, «Save Aral» хайрия акцияси амалга оширилди.

Фракция аъзолари ҳудидий партия ташкилотлари билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида жойларда амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларни обод қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек кўчат экиш жараёнида тупроқ-иқлим шароити ва суғориш тизимини жорий этиш, экилган кўчатларни сақлаш ва парвариш­лаш борасидаги ишлар юзасидан амалий семинарлар, дарахт экиш акциялари мунтазам ўтказилмоқда.

 

Тадбирда партиянинг дастури, ғоя ва ташаббуслари тарғиботида фаол иштирок этган ҳудудий ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари, Экопартиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар