Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакат тараққиётини белгиловчи, давлат ҳамда жамият ҳаётидаги муҳим сиёсий ва тарихий воқеа бўлди.
Таъкидланганидек, якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди. Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилган жиҳати: «Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади». Айни вақтда жаҳон айвонида, халқаро миқёсда юз бераётган жараёнларга ҳамоҳанг тарзда ислоҳотлар ўзанини янги майдонлар томон буриш, халқнинг хоҳиш иродаси ва розлигини мамлакат бошқарув тизимида муҳим мезонга айлантириш, бунинг учун шароит ва барча имкониятларни яратиш сари қўйилган қадамлар билан ҳам тарихий аҳамият касб этди ушбу Мурожаатнома.
Мурожаатномада эришилган ютуқлар эътироф этилиши билан бирга, келгуси йил учун ривожланишнинг олтита устувор йўналиши белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан мамлакатимизда 2023 йил – «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номланди.
Биринчи устувор йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш таклиф этилди. Республикада вазирликларни ислоҳ қилиш, иш услубларини тубдан ўзгартириш – янги маъмурий ислоҳотларнинг асосини ташкил этиши алоҳида қайд этилди. Бу мамлакатимизда замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш имконини беради. Ўтган йиллар давомида бошқарув тизимини рақамлаштириш жараёнида бунинг учун зарур шарт-шароит, керакли инфраструктура яратилди. Эндиликда янги тизим қарор қабул қилиш ва масалани кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштиради, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятини кескин оширди. Бу эса натижадорликка, самарали ижро интизоми шаклланишига хизмат қилади.
Давлатимиз раҳбари устувор йўналишлар қаторида экология масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида тўхталиб, табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келгуси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, бугун минтақада, қолаверса, бутун дунёда чўлланиш, сув етишмаслиги, қурғоқчилик, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш каби жиддий экологик муаммолар пайдо бўлаётгани бу борада изчил тизимли ислоҳотларни амалиётга кенг жорий этишни тақозо этмоқда.
Бу борада мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун экология ва атроф муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатларимизни, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларимизни кучайтирамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 21 декабрда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди. Фармонга мувофиқ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази – Гидрометеорология хизмати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу маъмурий ислоҳотлар ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишга, ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликлар иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга хизмат қилади.
Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилиши, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда мазкур соҳадаги бошқарув тизими самарадорлигини оширишга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорологик фаолият йўналишида муҳим ислоҳотларни амалга оширишга институционал асос бўлиб хизмат қилади.
Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔56
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔155
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔183
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил