Кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида Қозоғистон «Байтақ» яшиллар партияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, раис ўринбосарлари А.Ҳамзаев, К.Жуманиёзов, Қозоғистон «Байтақ» яшиллар партияси раиси Азаматхан Амиртаев ва партия вакиллари Ж.Самбетова, А.Асан ва Ж.Саибетов иштирок этди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва парламентлараро алоқалар, шунингдек, партия фаолияти юзасидан атрофлича маълумот берди.
Қозоғистон «Байтақ» яшиллар партияси раиси А.Амиртаев Ўзбекистон-Қозоғистон алоқаларининг бутун тарихи ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликка асослангани, бугунги кунда икки давлат ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичида бўлиб, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё умумий маконимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган алоқаларни ҳар томонлама фаоллаштириш билан ажралиб туришини таъкидлади.
«Байтақ» яшиллар партияси етакчиси бугунги кунда нафақат Марказий Осиё ҳудудида, балки бутун дунёда экологик муаммолар долзарб бўлиб турганини қайд этди. Қозоғистонда кенг жамоатчилик қўллаб-қувватлови асосида янги Қозоғистон «Байтақ» яшиллар партияси ташкил топганлигини билдириб, партиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталди.
Ўзбекистон Экологик партияси ва Қозоғистон «Байтақ» яшиллар партияси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, сув тежовчи технологиялардан ва сувдан унумли фойдаланиш, чўл ҳудудида яшил белбоғлар яратиш амалиёти ҳамда экологик акцияларни ташкил қилишда ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, минтақадаги, айниқса
Оролбўйидаги экологик муаммолар юзасидан халқаро конференция ва учрашувларни ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларни биргаликда амалга ошириш таклифларини билдирди.
Учрашувда Орол денгизи қуриган тубида яшил ҳудудлар барпо этиш, Марказий Осиё ҳудудида трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш, сув тежовчи технологияларни тадбиқ этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари бўйича тажриба алмашиш, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш юзасидан халқаро майдонда экологик ташаббусларни илгари суриш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида «Байтақ» яшиллар партияси вакиллари бугунги учрашув ва самимий муносабатлар учун миннатдорлик билдириб, янги партиянинг илк сафари Ўзбекистон Экологик партиясидан бошлангани бежиз эмаслиги, партиялараро илиқ муносабатлар ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишончи комиллигини билдирдилар.
ЎЭП Марказий кенгаши
Матбуот хизмати
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил