Давр нафаси      Бош саҳифа

Давлат бюджетидан экология ва атроф-муҳит муҳофазасига қанча маблағ йўналтирилган?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Давлат бюджетидан экология ва атроф-муҳит муҳофазасига  қанча маблағ йўналтирилган?

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида Давлат бюджетидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сув тизимини яхшилаш учун салмоқли миқдорда маблағлар ажратилган. Жумладан, давлат бюджетидан жами 4 459,8 млрд. сўм экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун  йўналтирилган.

Аҳоли пунктларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкиллаштириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш, ўрмонлар барпо этиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Йиғилишда айни пайтда бу борада ечимини кутаётган масалалар ҳам етарли экани қайд этилди. Фракция аъзолари томонидан ҳисобот даврида партия дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда вазирлик ва идоралар томонидан содир этилган молиявий хато ва камчиликлар, бюджет маблағлари мақсадсиз ва нотўғри сарфлангани, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмай қолиш ҳолатлари юзасидан жиддий эътирозлар билдирилди.

Хусусан, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 2022 йилнинг 9 ойида сув тежовчи технологиялар бўйича 2020-2022 йиллар давомида бюджетдан ажратилган субсидияларнинг қонунийлиги ва мақсадли сарфланиши бўйича Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўтказилган 20 та назорат тадбирлари натижасида 17,1 млрд. сўмлик бюджет маблағлари мақсадсиз ва нотўғри сарфлангани аниқланган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва чиқиндиларни утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрларини юритиш учун харажатларга 5 млрд. сўм режалаштирилган бўлса-да, лекин жорий йилнинг 9 ойида жами 1 млрд. сўм сарфланган ва 20,5 фоизга бажарилган.

Йиғилиш давомида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш дастури доирасида белгиланган режа 30,4 фоиз бажарилгани, сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун ўрнатиш кўзда тутилган 200 дона “Smart Water” (“Ақлли сув”) қурилмалари ўрнатилмасдан қолган депутатларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Шу билан бирга, фракция аъзолари Президентимизнинг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида

 

2022 йил 1 октябрдан бошлаб «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиб берилиши бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди. 

 

Депутатлар бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олиш,




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар