Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқаро тажриба юқори самара бериши кутилмоқда

Япониянинг қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги таж­риба ўрганиляпти. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.

Халқаро тажриба  юқори самара  бериши кутилмоқда


2022 йил 1 ноябрда Инновацион ривожланиш вазирлигида Япониянинг Тейкё университети профессори жаноб Тосихиса Уэда ва Ўзбекис­тондаги Ўзбек-Япон маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирлик томонидан тармоқ корхоналарида инновацион экотизимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ва мутахассислари иштирок этдилар.

Жаноб Тосихиса Уэда ўзининг илмий-амалий тадқиқотлари ва Японияда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида бажарилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистондаги марказлардан узоқларда жойлашган аҳоли яшаш пунктларини узлуксиз ва ишончли энергия билан таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини Япониянинг Тейкё университети билан ҳамкорликда ўрганиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Мазкур лойиҳа келажакда муваффақият билан амалга ошса, бугунги кунда долзарб бўлиб турган энергия таъминотининг муқобил захираларини яратишда катта натижаларга эришиш имкони қўлга киритилади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔57

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔51

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔178

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар