Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Халқ қабулхоналари Ангрен шаҳрида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабул кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш, иссиқлик, сув, табиий газ, электр энергиясига оид масалаларни ҳал қилишга қаратилди.
Асосан Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ва Оҳангарон тумани аҳолиси вакиллари билан кечган очиқ мулоқотларда уй коммунал хизмат кўрсатиш, энергетика, ободонлаштириш соҳаларига масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъуллари кўтарилган масалаларга жойида ечим топишга ҳаракат қилди.
Оҳангаронлик Абдурасул Чўлпонов ўзи истиқомат қилаётган «Четсув» маҳалласида янги мактаб қурилгани, аммо шу пайтгача электр тармоғига уланмагани, бунинг оқибатида дарс жараёнларида ноқулайлик келтириб чиқараётгани юзасидан қилган мурожаати жойига чиқиб ўрганилди ва мактаб шу куннинг ўзида тармоққа уланди.
Ангренлик Шаҳноза Наврўзова уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари билан суҳбатда ўзи яшаётган уйнинг канализация қувурлари носоз ҳолга келиб қолгани боис, чиқинди сув хонадон ичига сизиб чиқаётгани юзасидан мурожаат қилди. Бу масалани шу куннинг ўзида бартараф этиш юзасидан зарур амалий чора-тадбирлар белгиланиб, тармоқда зарур тозалаш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.
Оҳангарон шаҳри «Ватан» маҳалласидаги кўпқаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаролар уй томи таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, ёғин-сочинли кунларда чакки ўтаётганини айтиб, мурожаат қилди. Мурожаат жойига чиқиб ўрганилиб, томда тўлиқ таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Мурожаатлар асосида мазкур маҳалладаги 24- ва 25-уйлар йўлакларига ёритиш чироқлари ўрнатиб берилди.
Оҳангароннинг «Янгиобод» маҳалласи аҳли электр таъминотида тез-тез узилишлар бўлиши, мавжуд трансформатор қуввати эҳтиёжни таъминлаш учун етмаётгани юзасидан бир неча кун аввал мурожаат қилган эди. Муаммо маҳалланинг ўзига чиқиб ўрганилди ва керакли чоралар белгилангач, эски трансформатор ўрнига юқори кучланишли янги трансформатор ўрнатилди. Натижада маҳалладаги 200га яқин хонадон ҳамда боғча ва мактаб электр таъминоти яхшиланади.
Оҳангарон шаҳрининг «Гулистон» маҳалласидан келган фуқаролар ички йўллар таъмири билан боғлиқ масалани айтиб, масъулларга юзланди.
Масала жойига чиқиб ўрганилди ва ички йўлнинг салкам 1 километр қисмини бетонлаштиришга тайёрлаш ишларига киришилди.
Оммавий қабул доирасида аввалги мулоқотлар давомида келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича белгиланган вазифалар ижросига ҳам эътибор қаратилди. Мисол учун, Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ариза ва шикоятларидан кейин 152 та уйнинг том қисми жорий ва мукаммал таъмирланди, 129 та уй ертўласидаги муҳандислик ва коммуникация тармоқлари таъмирдан чиқарилди. Жумладан, «Дорилфунун» маҳалласидаги 16-ва 26-уйларнинг томи, ертўладаги қувурлар таъмирланди. Маҳалладаги газ тақсимлаш пунктлари назоратдан ўтказилиб, соз ҳолга келтириб қўйилди. «Боботоғ» маҳалласидаги юқори кучланишли трансформатор таъмирланди. Бу билан 300 хонадонга тўлиқ қувватда электр энергияси узатиш имкони яратилди.
Маҳмуд Пардаев Ангрен шаҳрининг «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилади. Ногиронлиги бўлган фарзанди бор. Шу йил февраль ойида отахоннинг уйида ёнғин содир бўлиб, бошпанасидан ажралиб қолади. «Қўли калта»лиги туфайли Халқ қабулхонасига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Шундан кейин шаҳар ҳокимлиги мадад қўлини чўзиб, ички имкониятлар ҳисобидан уй таъмирлаб берилди.
Умумлаштириб айтганда, оммавий қабул жараёнида кўриб чиқилган 215 та мурожаатнинг 41 таси жойида ҳал қилинди, 23 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш, вақт ва маблағ талаб қиладиган 151 та мурожаат назоратга олинди.
Моҳинур АБДУМАЖИДОВА
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил