Давр нафаси      Бош саҳифа

Конституциявий ислоҳотларда Ўзбекистон Экологик партияси фаол иштирок этмоқда

Жорий йил 29 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган «Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба» мавзуидаги халқаро конференциядан кўзланган асосий мақсад конституциявий қонун лойиҳаси бўйича бўлиб ўтган

Конституциявий ислоҳотларда  Ўзбекистон  Экологик партияси  фаол иштирок  этмоқда

умумхалқ ва халқаро муҳокамаларнинг дастлабки натижаларини таҳлил этиш, бу жараёнда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамаси билан биргаликда, ислоҳотларнинг кейинги босқичида амалга оширилиши лозим бўлган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Парламент вакиллари, миллий экспертлар, бир қатор давлатларнинг элчилари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли конституциявий ислоҳотлар – халқ иродаси, орзу-умидларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва пировардида, инсон қадрини улуғлаш, унинг оғирини енгил қилиш, ҳаётини яхшилаш, ижтимоий адолат тамойилини ҳаётга татбиқ этишга қаратилгани қайд этилди. Конститутуцияга киритилиши таклиф этилаётган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар «ижтимоий давлат қуриш» тамойилини мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам халқаро жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, экологик муаммолар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ҳамда глобал муаммога айланган бугунги шароитда мазкур масала мамлакат конституциясида акс этиши инсоннинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат ресурс­ларидан оқилона фойдаланиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, одамларнинг саломатлиги ва иқтисодий турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқий таълим-тарбияни замонавий андозалар асосида ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси кенг жамоатчиликнинг, бутун халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганини ва конституциявий ислоҳотларни ҳар томонлама, якдиллик билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатди.

Жамоатчилигимиз конституциявий ислоҳотларни объектив зарурат сифатида қараб, Конституцияни янгилашдек ғоят муҳим вазифани ҳал этишда фаол қатнашди ва ўзининг аниқ фуқаролик позициясини билдирди. Мазкур жараёнда нафақат юридик соҳада муайян билим ҳамда тажрибага эга мутахассислар, олимлар, балки мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган турли тоифадаги аҳоли қатламлари ва ёшлар ҳам бирдек фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Конституция­сига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари ҳамда партияни маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Аввало Ўзбекистон Республикаси Конс­титуциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Қонун лойиҳаси кенг муҳокамасини ташкил этиш бўйича партиянинг ташкилий чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди. Экопартия Марказий кенгашида, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар партия кенгашларида партиянинг фаол аъзолари, экологлар, сиёсатчилар, тиббиёт ходимлари, профессор-олимлар, фаол аёллар ва ёшлар, соҳа мутахассисларидан иборат 15 та ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Партия томонидан ишлаб чиқилган махсус режага мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа муассасаларида аҳоли, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар жамоатчилиги, тадбиркорлар, фермерлар ҳамда бош­қа меҳнат жамоалари иштирокида 3 минг 500 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилди. Мазкур учрашув ва давра суҳбатларида 67 минг 500 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди.

Тарғибот давомида жойлардаги бош­ланғич партия ташкилотларида 366 та учрашув, аҳоли ўртасида 1301 та давра суҳбатлари, меҳнат жамоаларида 870 та семинарлар, маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан 1017 та очиқ мулоқот тадбирлари ўтказилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Конс­титуциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида Ўзбекистон Экологик партияси оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқларда 7926 та чиқишлар қилинди.

Кенг жамоатчилик томонидан Ўзбекис­тон Экологик партияси Марказий Кенгаши, ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан жойларда ташкил этилган тадбирларда ва партиянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан 7323 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Аҳоли билан бевосита мулоқот ва ўтказилган тадбирлар давомида улар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар ишчи гуруҳлари томонидан ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилиб, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси орқали Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарига кўриб чиқиш учун доимий тақдим этиб борилди.

Мазмун-моҳиятига кўра, берилган таклифларнинг аксарияти хусусий мулк дахлсизлигини ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни янада кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш, оила институтини ривожлантириш, қадриятларимизни келгуси авлодларга етказиш, миллатлараро тотувликни янада қарор топтириш каби масалаларни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқдир. Фуқароларимиз томонидан Конс­титуциявий қонун лойиҳасига берилган мазкур таклифларининг аксарияти қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳасининг 40-моддасида давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланмоқда.

 Ушбу норма атроф муҳитни ҳимоя қилишда давлат мажбуриятини кучайтиришга хизмат қилади.

Халқаро тажрибадан кўришимиз мумкинки, экологияга оид нормалар Австралия, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Бразилия, Хитой, Польша, Португалия, Руминия, Словакия ва бошқа бир қатор давлатлар конституцияларида ўз аксини топган.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ушбу минтақада экологик мувозанат барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасида «давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўриши» билан боғлиқ норма киритилиши бу борада амалга оширилаётган ишларнинг конституциявий асосларини яратишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг 401-моддасида «ҳар ким соғлом ва қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга» эканлигининг белгиланиши ўз навбатида фуқароларнинг экологик ва ушбу йўналишда ахборотга эга бўлиш ҳуқуқларининг кафолатланишини таъминлайди.

Таклифлар таҳлилига кўра, Ўзбекистон Экологик партиясининг 300 дан ортиқ фаоллари ҳамда Марказий кенгаши аъзолари жумладан, А.Хамзаев, Н.Ҳалимов, Ж.Шарипов, А.Бегимова ва бошқалар томонидан Конституциянинг 98-моддасида ҳукуматнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришга оид берилган фикрлари инобатга олинмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларда фаол иштирокини давом эттириб, кенг жамоатчилик ва партия электорати томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни Бош қомусимизда ўз аксини топиши учун бардавом фаолият олиб боради.

Ўзбекистон конституциявий тараққиётининг қиёсий таҳлили, шунингдек Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ ва халқаро муҳокамасининг дастлабки натижаларига асосланган ҳолда тадбир иштирокчилари томонидан якуний ҳужжатда халқаро конференциянинг асосий хулосалари билан бир қаторда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ишонч билан айтамизки, мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар барча соҳалар каби инсоннинг экологик ҳуқуқларини ва экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб-авайлашнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔22

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 22    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар