Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Ўзбекистонда озиқ-овқат чиқиндиларидан қанча биоёнилғи ишлаб чиқариш мумкинлигини таҳлил қилди.
Биоёнилғи — бу тўғридан-тўғри ёки билвосита биомассадан олинадиган ёнилғи. Биоэтанол ва биодизель бугунги кунда энг кенг тарқалган биоёнилғи турлари ҳисобланади.
Биоёнилғи Европа давлатлари, АҚШ ва дунёдаги бошқа кўплаб мамлакатларда ёнилғи сифатида ишлатилади. АҚШда ишлаб чиқарилаётган бензиннинг тахминан 97% ида маълум миқдорда этанол мавжуд. Бразилияда сотиладиган барча бензин маркаларида 20-25% гача этанол бўлади.
Ўзбекистонда ҳар йили қарийб 3 миллион тонна озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлади.
Озиқ-овқат чиқиндиларидан биоёнилғи ишлаб чиқариш бир вақтнинг ўзида иккита муаммони ҳал қилишда ёрдам беради. Биринчидан, озиқ-овқат чиқиндиларини утилизация қилиш орқали экологияга кўрсатилаётган салбий таъсир камайтирилади. Иккинчидан, иқтисодий ва демографик ўсиш натижасида тобора ортиб бораётган энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж қондирилади.
Таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди:
Агар озиқ-овқат чиқиндилари тўлиқ биоэтанол (E100) ёки биодизел (B100) га айлантирилса, 1,11 миллиард литр биоэтанол ва 1,02 миллиард литр биодезель ёнилғисини ишлаб чиқариш мумкин.
Бензин ва дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи автомобиллар биоёнилғидан фойдаланишга ўтадиган бўлса, ҳавога чиқарилаётган CО2 миқдорини 1,6 миллион тонна (21 фоизга) камаяди.
Озиқ-овқат чиқиндиларининг ҳар бир килограмми йилига ўртача 2,5 кг ис газини ажратиб чиқаради. 3 миллион тонна озиқ-овқат чиқиндиси зарур даражада утилизация қилинмаса, атмосферага 7,5 миллион тонна иссиқхона газларини чиқарилади.
Биоёқилғидан кенг фойдаланишга ўтиш 2019-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясидаги муайян параметрлар, Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида» ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Париж битимини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонуни, шунингдек, БМТ конференциясининг 26-сессиясида ЯИМ бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газларини чиқаришни 2030 йилга қадар 2010 йилдагига нисбатан 35 фоизга камайтириш бўйича қабул қилинган қўшимча мажбуриятни бажаришда ёрдам беради.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔110
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔203
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔192
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил