Давр нафаси      Бош саҳифа

«Яшил макон» лойиҳаси халқаро миқёсда қўллаб-қувватланади

Куни кеча пойтахтимизда «Ўзбекистон Республикаси «Яшил макон» ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида бош режа ва инновацион молиявий ечимларни ишлаб чиқиш» қўшма лойиҳасининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.

«Яшил макон» лойиҳаси  халқаро миқёсда  қўллаб-қувватланади

Давлат экология қўмитаси, БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТТД), Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) va Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган йиғилишда ушбу қўшма лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар режаси ҳамда БМТТДнинг инновацион молиялаштириш ечими вa ўрмонларни ўстиришга қаратилган бош режасининг техник-иқтисодий асослари бўйича тайёрланган дастлабки хулосалари тақдимотини ўтказиш каби масалалар иштирокчилар эътиборидаги асосий масала бўлди.

Айтиш лозим, «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Хусусан, БМТнинг Ўзбекис­тондаги Тараққиёт дастури ҳам мазкур саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда махсус қўшма лойиҳасини ишга туширди.

Таъкидлаш лозимки, БМТТД томонидан таклиф этилаётган молиявий воситалар мамлакатга ихтиёрий углерод савдоси бозорларига йўл очади, шунингдек, ўрмонзорлар ўстириш орқали углерод захираларининг қайтарилишини таъминлайди ва ўрмонлаштириш билан боғлиқ молиявий юкни камайтиради.

Лойиҳанинг асосий мақсади инновацион узоқ муддатли молиялаштириш, мувофиқлаштириш ва салоҳиятни ошириш орқали «Яшил макон» ташаббусининг иқлимга чидамлилигини оширишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Амалга оширилаётган қўшма лойиҳа, шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда мамлакатимизда аҳоли саломатлиги ва ҳудудларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, барқарор иш ўринларини яратишни, айниқса, аёллар учун қулай иш ўринларини кўпайтиришни мақсад қилган.

Тадбирда экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўлида фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.

Давлат Экология қўмитаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔110

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔203

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔192

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар