Давр нафаси      Бош саҳифа

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Респуб­ликаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Янги Ўзбекистонда эл азиз,  инсон азиз

Президентимиз томонидан шу йил 2 августда имзоланган «Ўзбекистон Рес­публикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига биноан, мазкур қутлуғ санага бағишлаб ўтказилажак барча тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!», деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилиши белгиланди.

Дарҳақиқат, инсон манфаатларини улуғлаш бугун Янги Ўзбекистон ҳаётининг бош мезонига айланди. Шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгармоқди. Айниқса, «Инсон қадри учун» тамойилига амал қилинган ҳолда аҳолига янада қулайлик яратиш, турмуш шароитини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Юртимизда атроф муҳит муҳофазаси, она табиатни асраш, аҳолини тоза ҳаво, тоза ичимлик сув билан таъминлаш каби изчил саъй-ҳаракатлар замирида ҳам инсон қадри тамойили мужассамдир. Бу борадаги кенг кўламли ишларда Ўзбекистон Экологик партиясининг кўп минг сонли аъзолари, тарафдорлари, депутатлар корпуси – умуман партиянинг ҳар бир бўғини муносиб иштирок эмоқда ва ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ҳудудий партия ташкилотлари раислари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари иштирокида видеоконференция йиғилишида ҳам Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва байрамни кўтарингки руҳда ўтказиш, бу борада партия ташкилотлари олдидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон Экологик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари томонидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида байрам тадбирларини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, барча туман (шаҳар) партия ташкилотларининг навбатдаги Кенгаш йиғилишини ўтказиш бошлангани, Кенгаш йиғилишларини ОAВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди. Ҳудудий партия ташкилотлари томонидан ўтказиладиган Кенгаш йиғилишларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда партия Марказий Кенгашидан вакиллар иштирок этиши таъкидланди.

Шунингдек, ҳар бир ҳудудда «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар парвариши ҳамда ҳудудлардаги экологик муаммоларни ўрганиш бўйича «Жамоатчилик назорати»ни ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔57

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔51

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔178

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар