Уй-жой сотиб олиш ёки реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибига ўзгартиш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йилда уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибига киритилаётган асосий ўзгартиришлар ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олишига рухсат берилади. Бунинг натижасида, Тошкент шаҳрида уй-жойга бўлган 8 мингдан ортиқ талаб нисбатан қисқартирилади.
Аризачиларни оилавий даромад (турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандлари) тартибида баҳолаш жорий этилади. Натижада, субсидия даромади юқори бўлмаган оилаларга манзилли етиб бориши таъминланади.
Субсидия талабгорини баҳолаш комиссияси таркибидан ички ишлар бўлимлари ва тижорат банклари чиқариб ташланди. Натижада эса, аризаларни кўриб чиқиш муддатини 5 кунга қисқартиришга имкон яратилади.
Фуқароларни ижтимоий мезонларга асосан баҳолаш ва уларни ипотека кредити бўйича тўлов қобилиятини аниқлаш мустақил равишда олиб борилади. Натижада, ижобий хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити миқдорини кафил қўшиш орқали мустақил белгилаш имкони яратилади.
Бундан ташқари, ҳудудий комиссия йиғилишлари электрон тарзда амалга оширилади. Натижада, хулосаларни умумлаштириб комиссия йиғилишини ўтказиш ва аризачига тақдим этиш муддати 8 кунга қисқартирилади.
Яна бир маълумот, аризачиларни баҳолаш дастурий таъминоти автоматлаштирилади ва электрон базалари ўзаро интеграция қилинади. Бу билан, ҳужжатни кўриб чиқишда йил якунига қадар инсон омили қисқартирилади.
Субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида субсидияларни туман (шаҳар) кесимида қайта тақсимлаш амалиёти тугатилади. Эътиборли жиҳати шундаки, унда талабгорлар субсидия асосида уй-жойни доимий рўйхатдан ўтган ҳудуди доирасида исталган туман/ шаҳардан олиши мумкин бўлади.
Ариза фақатгина фуқаролик паспорти маълумотларини (ЖШШИР) киритиш орқали топширилади.
Бу орқали, ўзгартиришлар натижасида кўриб чиқишнинг умумий муддатини ўртача 7 иш кунигача қисқаришига эришилади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔110
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔203
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔192
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил