Давр нафаси      Бош саҳифа

МАМЛАКАТИМИЗ БУЮК ФАРЗАНДИНИ СЎНГГИ ЙЎЛГА МУНОСИБ КУЗАТДИ

2 сентябрдаги улкан йўқотиш ва оғир жудолик халқимиз қалбини ларзага солди: мамлакатимиз мустақиллигининг асосчиси, озод, тинч ва фаровон ҳаётимиз меъмори — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовдан жудо бўлдик.

МАМЛАКАТИМИЗ БУЮК ФАРЗАНДИНИ СЎНГГИ ЙЎЛГА МУНОСИБ КУЗАТДИ

Шу муносабат билан 2016 йил 3 сент­ябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Бутун юртимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида давлатимиз байроқлари туширилди.

Қайғу билан сочилган гуллар

3 сентябрь куни тонгда Ўзбекистон Биринчи Президентининг кортежи сўнгги бор Тошкент кўчалари бўйлаб одатий йўналиш бўйича аэропортга йўл олди. Ўн минглаб ҳамюртларимиз тонг саҳардан Тошкент кўчаларига оқиб чиқди. Йўлнинг икки чети гулларга бурканди. Юз-кўзлардаги чуқур қайғу ва кўз ёшлари, кортеж узра сочилган гуллар бир ҳақиқатни яна бир бор барчага англатди: Ўзбекистон халқи Биринчи Президенти Ислом Каримовни сидқидилдан севарди, унга тоғдай суянарди, у билан ҳақли равишда ғурурланарди.

«Тошкент» аэропортидан кўтарилган ҳаво лайнери Ўзбекистон Президентининг она шаҳри Самарқанд сари йўл олди.

Самарқанд кўчаларида ҳам ўн минглаб ватандошларимиз Ўзбекистоннинг асл Халоскор фарзандини кутиб олиб, чуқур қайғу, аччиқ кўз ёш ва даста-даста гуллар билан сўнгги манзилга кузатди.

Мусулмончилик урф-одатларига биноан Регистон мажмуасидаги Тиллакори мадрасасида жаноза намози ўқилди.

Ислом Каримов ўзининг васиятига биноан ота-онаси мангу қўним топган Шоҳи Зинда қабристонига дафн этилди.

Буюк тарихий ШАХС

Ўша куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи ­Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан вакиллар, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Маросимда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли, Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Ли Жун Сук, Беларусь Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Карим Масимов, Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Октай Асадов, Грузия Республикаси Бош вазири Георгий Квирикашвили, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков, Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Туғрул Йилдирим, Украина Бош вазирининг биринчи ўринбосари Степан Кубив, Бирлашган Араб Амирликлари давлат вазири Рашид бин Аҳмад бин Фаҳад, Арманистон Республикаси парламенти вице-спикери Эрмине Нагдалян, Япония парламент вазири Мотомэ Такисава, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва бошқалар қатнашди.

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев очиб, Ислом Каримовнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.

«Нуроний» жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Я.Иноятов, Ўзбекистон халқ шоири Э.Сиддиқова ва бошқалар Ислом Каримовнинг халқимиз бахт-саодати йўлида амалга оширган буюк ишлари ҳақида сўз юритди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов том маънодаги ватанпарвар инсон ва буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи Ислом Каримовнинг барча ташаббуси халқаро майдонда қўллаб-қувватланганини, Туркманистонда ёшу қари у кишини чин дилдан ҳурмат қилишини таъкидлади. Туркманистонда майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилишини маълум қилди.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон халқимизга ҳамдардлик билдириб, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ўз халқи ва Ватанига фидокорона хизмат қилишнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдириб, Ислом Каримов Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини, яқинда Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Президентимиз билан учрашуви ғоят мазмунли бўлганини алоҳида таъкидлади.

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ислом Каримов буюк давлат арбоби бўлганини, ўз халқига, Ватанига хизмат қилишни юқори даражага кўтарганини таъкидлади.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон Республикасининг асосчиси эканини, ўтган йилларда Ўзбекистон ҳар томонлама ривожланганини таъкидлади. Ислом Каримов бошлаган буюк ишлар давом этиши ва мамлакат янада равнақ топишига ишонч билдирди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ. Сўнгги нафасига қадар эл-юртимиз тинчлиги, тараққиёти, барқарорлиги, ободлиги ва фаровонлиги йўлида бемисл хизмат қилган, халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.

Ишончга муносиб бўлиш — муқаддас бурч

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида мотам тадбирлари ўтказилди. Эрта тонгдан корхона, ташкилот ва таълим муассасалари вакиллари, ёшлар, умуман, минг-минглаб юртдошларимиз  хотира бурчаги ва Президентимиз портрети пойига ўзларининг Юртбошимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббати, садоқатининг рамзи сифатида гуллар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.

— Худди ёмон туш кўраётгандек «ҳозир уйғониб кетаману ҳаммаси тумандек тарқаб кетади», деб ўзимга тасалли бераман, — дейди пастдарғомлик меҳнат фахрийси Рисолат Солиева. — Бутун борлиғи, ҳаётини Ватанимиз равнақи, халқимиз тинч-осойишталигига бағишлаб, барчамизни буюк ишлар сари бошлаган Йўлбошчимизнинг бугун орамизда йўқлигига ҳеч ҳам ишонгим келмайди. У киши жисман ёнимизда бўлмаса-да, ўзи бунёд этган мустақил Ўзбекистон давлатини ривожлантиришга оид дастур ва ғоялари, ташаббуслари бизни доим юксак марралар сари руҳлантиради. Ислом Каримов номи тинчликпарвар ва халқпарвар давлат арбоби, доно сиёсатчи ва комил инсон сифатида халқимиз қалбидан мангу жой олган.

— Давлатимиз раҳбарининг болаларга меҳри бўлакча эди, — дейди Хўжайли туманидаги 1-Меҳрибонлик уйи директори Светлана Сон. — Ёш авлод тарбиясига алоҳида аҳамият қаратиб, фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом улғайиши учун мамлакатимизнинг барча ҳудудида замонавий шароитлар яратди. Айниқса, етим болаларнинг бошини силаб, ғамхўрлик кўрсатиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун улкан имкониятлар бахш этди. Бунинг натижасида кўплаб тарбиячиларимиз турли соҳаларнинг етук мутахассиси бўлиш билан бирга, бугунги бунёдкорлик ишларининг фаол иштирокчисига айланди. Ғоят чуқур қайғудамиз.

— Ҳар йили мамлакатимизнинг энг улуғ байрами — мустақиллик тантаналарида сўзлайдиган нутқини катта ҳаяжон билан кутардик, — дейди навоийлик, «Шуҳрат» медали соҳиби Баҳодир Абдуллаев. — Унда давлатимиз раҳбари ёшларга алоҳида мурожаат қилиб, бизни мудом фидойи бўлиб яшашга, маррани баланд олишга ундар эди. Биз, ёшлар учун барча шароит ва имкониятларни яратиб берган Президентимиз ишончига муносиб бўлиш ва у киши истаганидек, Ўзбекистонимизнинг энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши йўлида бор куч-ғайратимиз ва имкониятимизни ишга соламиз.

...5 сентябрь куни мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Президентимиз Ислом Каримов хотирасига эҳсон ошлари берилди.

Илк сабоқда  Президент ёди

4 сентябрда мамлакатимиздаги барча таълим масканларида илк сабоқ Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира дарслари» билан бошланди.

Улуғ раҳбаримизнинг Ватан равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган мазкур дарсларда турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг мутасаддилари, профессор-ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, тарихчи олимлар, ёзувчи ва шоирлар иштирок этди.

Ўқувчилар Президентимизнинг таржимаи ҳоли билан таништирилгач, махсус мониторда намойиш этилган фильмда Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби, юртимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси сифатидаги хизматлари ҳақида сўз юритилди.

Юртга фидойилик, ватанпарварлик, одамийлик, ибрат сабоқларига айланган ушбу дарсларда Президентимизнинг порлоқ хотираси барча ўғил-қизларнинг ёдида мангу сақланиб қолиши, улар Ватанимизни, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаши, тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиши, юртимиздаги ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаши — бу барча юртдошларимиз каби ёшларнинг ҳам бурчи экани алоҳида таъкидланди.

Чуқур ҳамдардлик таъзияномалари

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан таъзияномалар келмоқда.

Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.

Пан Ги МУН,

БМТ Бош котиби:

«Ўзбекистон етакчиси иқтисодий тараққиётни ҳамда бутун минтақада барқарорликни таъминлашга қаратилган бошқа ташаббусларни чекинмасдан илгари сурди. Тинчлик ҳамда фаровонлик йўлида Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги самарали ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланишига ишонаман».

Си ЦЗИНЬПИН,

Хитой Халқ Республикаси Раиси:

«Хитой ҳукумати ва халқи номидан Ўзбекистон халқига ҳамда Президент Каримовнинг яқинларига чуқур қайғу ва самимий ҳамдардлик изҳор этаман. Хитой Ўзбекистон билан ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини юқори баҳолайди. Биз ўзбек томони билан биргаликда яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки томонлама муносабатларни узлуксиз ривожлантириш, икки мамлакат ва уларнинг халқлари фаровонлиги йўлида янада фаол ҳаракат қилиш ниятидамиз».

Йоахим ГАУК,

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти:

«Ўзбекистон етакчиси бундан 25 йил олдин мустақиллик қўлга киритилган пайтдан бошлабоқ мамлакат тараққиёти учун ўзининг бутун кучини бағишлади. Бу давр ичида давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ижобий ўсувчанлик касб этди. ГФР барча соҳадаги ҳамкорликни давом эттиришга ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини шерик сифатида қўллаб-қувватлашга тайёрдир».

ЎзА ва «Жаҳон» АА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔7

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 10    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 7    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар