Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқ – конституциявий ислоҳотнинг бош ташаббускори

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги янги босқичида жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар конституциявий базани такомиллаштириш ва мустаҳкамлашни тақозо этмоқда. Давлатимиз тараққиётининг кейинги босқичи ҳам Асосий қонунимиз замон талабига мослаштирилишига узвий боғлиқ.

Халқ – конституциявий  ислоҳотнинг бош ташаббускори

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакл­лантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конс­титуциявий комиссиянинг биринчи йиғилишида ҳам бу алоҳида қайд этилди. Унда Конституциявий комиссия аъзолари, экспертлар гуруҳи ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Конституциявий комиссия олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, тамойиллар, конституция­вий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни кўриш масалалари, комиссия ишини ташкил этиш, унинг ҳузуридаги ишчи гуруҳлар таркиби ва уларнинг вазифалари тақсимоти, Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифларни олиш, умумлаштириш ва уларга жавоб қайтариш бўйича ишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Комиссия матбуот хизматининг медиа-режаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар, жамиятимизнинг шиддатли тараққиёти Бош қомусимизни бугунги реал воқеликка, кечаётган демократик янгиланишлар мантиғига мослаштиришни,

Янги Ўзбекис­тоннинг тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишни муҳим вазифага айлантирмоқда.

Шу сабабли, мамлакатимизда ушбу муҳим конституциявий ислоҳотлар жараёнига киришилди.

Бугун халқимиз ва давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳаётнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, Тараққиёт стратегиясида белгиланган олижаноб мақсадларга эришиш ғояси атрофида жипслашмоқда.

Халқимиз барча ислоҳотлар марказида инсон омили биринчи ўринга қўйилган бир шароитда яшаш қанчалик бахт ва саодат эканини ўз тақдири мисолида ҳис қилаётир.

Кўп миллатли мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекис­тоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилиш­лар шунга мос конституция­вий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўймоқда.

Президентимиз томонидан Ўзбекис­тонда конституциявий ислоҳотнинг бош ғоявий илҳомлантирувчиси, асосий ташаббускори халқимиз эканлиги таъкидлаб ўтилган.

– Таклифлар орасида суд-ҳуқуқ, коррупцияга қарши кураш ва шунинг­дек, ижтимоий соҳаларга оидлари ҳам бор. Шунингдек, яна бир нарсага урғу бермоқчиман, фуқаролар экологик масалаларини ҳам конституциявий нормада мустаҳкамлаб қўйишни сўрамоқда, – дейди Конституциявий комиссия матбуот котиби Одил Тожиев.

Бош қомусимиздаги ўзгаришлар «Инсон қадри учун», «Янги Ўзбекис­тон – ижтимоий давлат» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларни қатъий давом эттириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш асносида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔8

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔57

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар