Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида кескин кўтарилди

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти ўзининг 2022 йил учун янги ҳисоботини эълон қилган ва унда Ўзбекистон кескин кўтарилган.

Ўзбекистон  матбуот эркинлиги рейтингида  кескин кўтарилди

3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида матбуот эркинлиги бўйича рейтинг натижалари чиққан. Унда Ўзбекистон 24 поғона кўтарилиб, 133-ўринда қайд этилган. 2021 йилда 157-ўринда эди.

Шу тариқа Ўзбекистон матбуот эркинлиги соҳасида жуда ёмонлар қаторидан чиқиб кетган. Қўшнилардан Қозоғистон ҳам 33 та ўрин кўтарилиб, 122-поғонага жойлашган.

Умуман олганда, Марказий Осиё давлатлари ўсишга эришган. Масалан, Қирғизистон 72 (79 эди), Тожикистон 152 (162 эди), Туркманистон 177 (178 эди)-ўринларда қайд этилган.

Кучли учликни Норвегия, Дания ва Швеция эгаллаган. Россия ва Украина уруши ортидан ҳар иккала давлат рейтинги тушиб кетган.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔57

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔51

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔178

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар