Давр нафаси      Бош саҳифа

Бухорода Экопартия фаоллиги

янги босқичга чиқиши зарур

Сиёсий партиялар фаолияти, дастурида белгиланган вазифаларнинг рўёбга чиқиши, сайланган депутатларининг халққа суянч бўлиши партия ҳудудий органларининг фаол ва жонкуярлик билан ишлашига бевосита боғлиқ.

Бухорода Экопартия фаоллиги

Айниқса партия аъзолари ва электорати билан тўғридан-тўғри иш олиб бориш учун вилоят партия ташкилотларида иш рисоладагидек ташкил этилиши сув ва ҳаводек зарур. Бугун Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий кенгашлари фаолияти мана шундай талабларга қанчалик жавоб бера олади? Партия дастурий мақсадларига эришишда вилоят кенгашлари ўз зиммасидаги вазифаларни адо эта оляптими?

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро вилоятида бўлиб, партиянинг вилоят Кенгаши ҳамда туман (шаҳар) партия ташкилотлари фаолия­тини атрофлича ўрганди. Ишчи гуруҳ аъзолари вилоят партия ташкилотининг шарт-шароитлари, ижро интизомига риоя этилиши, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш тизимининг амалдаги натижалари билан танишди.  Партия ташкилотининг ҳар бир бўлим ҳужжатлари ўрганишдан четда қолмади. Дастурий ишларга бағиш­лаб ўтказилган давра суҳбатлари, семинарлар, акциялар натижалари таҳлил этилди. Депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳужжатлар билан танишиб, баҳо беришди. Ижро интизоми, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёни, бу борадаги назорат, медиа режа, Аёллар қаноти ҳамда Ёшлар қаноти фаолияти ҳам ўрганилди. Ҳар бир қилинган амалий иш, юритилган ҳужжат ва берилаётган топшириқлар ижроси бўйича интизом ўрганиб, таҳлил қилинди.

Бундан ташқари Бухоро шаҳар партия ташкилоти томонидан олиб борилаётган ишлар мониторинг қилинди ва келгусида бажариладиган ишларни ривожлантириш бўйича керакли тавсиялар берилди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ вакиллари Бухоро вилояти партия ташкилоти ҳамда туман ва шаҳар партия ташкилоти ходимлари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда фаолияти ўрганилган вилоят ҳамда ҳудудий партия ташкилотларига баҳо берилиб, партиянинг фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан керакли тавсиялар берилди. Жараёнда тарғиботни янада кучайтириш лозимлиги, ходимларнинг ижро интизоми, тартиб-интизомга риоя этиши катта аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Ишчи гуруҳ кўҳна ва боқий Бухоронинг гавҳари бўлмиш Арк қўрғони ва ундаги табиат музейида бўлишди.

Яқинда ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Бухоронинг қадимий обидаларидан бири Арк қўрғонидир. Арк – Ўрта Осиё кўҳна шаҳарларидаги ҳукмдорлар қароргоҳи жойлашган қалъабанд ўрда. Ёзма тарихий манбаларда кўҳандиз, диз, коҳ, қаср, қалъа, ҳисор номлари билан ҳам тилга олинади. Табиий баланд тепа ёки махсус яратилган баланд дўнглик устига қурилиб, атрофи баланд девор билан ўралган, бир ёки икки дарвозаси бўлган. Арк ичида подшоҳ ва амирларнинг, амалдор ва лашкарбошиларнинг уй-жойлари, давлат девонлари, зарбхона, масжид, сардоба ва бинолар бўлган.

Иштирокчилар шу каби маълумотлар билан танишар эканлар Аркнинг меъморий улуғворлигига гувоҳ бўлишди. Шунингдек, вилоят Табиат музейидан жой олган ҳозирги кунда йўқолиб кетган ҳайвонлар, камёб турларнинг экспонатларини томоша қилишди.

– Юртимизда ҳам йилдан-йилга биохилма-хиллик йўқолиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби биохилма-хиллик мавжуд табиий жойларда антропоген таъсирнинг вужудга келишидир. Бундай муаммоларнинг олдини олиш, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш, ёшларда табиатга эҳтиром туйғусини кучайтириш, биологик хилма-хилликни асрашга йўналтирилган лойиҳаларда жамоатчиликнинг фаоллигини янада ошириш партия ташкилотлари олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов.

Экскурсия сўнгида музей ходимлари ва фаолларга ташаккурномалар топширилди.

 

Малика ШУКРУЛЛОЕВА,

Бухоро вилоят партия

ташкилоти бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔8

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔57

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар