Давр нафаси      Бош саҳифа

Депутатлар ёшлар боғига кўчат экди

Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги «Дўнқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракцияси аъзолари, давлат Экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва фаол экологлар иштирокида кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Депутатлар ёшлар боғига  кўчат экди

Тадбир давомида 200 туп манзарали ва 500 та терак қаламчалари ерга қадалди ва шу ернинг ўзида «Ёшлар парламенти боғи»ни ташкил этиш учун дастлабки қадам қўйилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 феврал куни Президентимиз раислигида ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича

2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб экиш бўйича топшириқ берилган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда депутатлар Тошкент вилоят ўрмон хўжалигининг «Дўнқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчатхонаси захираси, экиш учун етказиб берилаётган кўчатлар ҳолати билан атрофлича танишди.

– Куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам давлатимиз раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, экилган кўчатларни парваришлаш, уларни суғориш тизимларига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов. – Мазкур кўчатхонадаги шароит, уларни экиш ва захирасини яратиш борасидаги ишлар билан танишдик. Янги экилган кўчатлар ва терак қаламчаларини ҳам парваришлаш ва суғориш бўйича қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Мамлакатимиз бўйлаб бу каби боғларни кўплаб барпо этиш кўзда тутилган. Зеро мана шундай муҳофаза қилинадиган яшил ҳудудларни кўпайтириш Ўзбекистон Экологик партияси олдида турган устувор вазифалардан биридир.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔57

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔51

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔178

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар