Давр нафаси      Бош саҳифа

Табиат ва атроф муҳит муҳофазаси – инсон қадрини улуғлашнинг муҳим шарти

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга ошириладиган долзарб вазифаларни белгилаб олди

Табиат ва атроф муҳит муҳофазаси –  инсон қадрини  улуғлашнинг  муҳим шарти

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашининг XII пленуми бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари, партия Марказий кенгаши аъзолари ва фаоллари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пленум йиғилишида Ўзбекистон Экологик партиясининг 2021 йилдаги фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да Ўзбекистон Экологик партияси олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида депутатлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тўртта қонунга ҳамташаббус бўлдилар ҳамда бошқа қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларидан кирган 20 та қонун лойиҳалари устида ишлар олиб борди. Фракция аъзолари 14 та назорат-таҳлил тадбирларида иштирок этиб, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида жами 17 та депутат сўрови юборилди.

Умуман, 2021 йил давомида Ўзбекис­тон Экологик партия­сидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар томонидан атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазасига доир 3 минг 760 та депутатлик сўровлари киритилди.

Жойларда аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазасига доир масалалар партия ташкилотлари ва депутатларнинг доимий диққат марказида бўлмоқда. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар сессияларида 3 минг 396 та, маҳаллий кенгашнинг доимий комиссия йиғилишларида эса 3 минг 413 та раҳбарларнинг ҳисоботи ва ахборотлари тингланди. Мансабдор шахсларнинг қониқарсиз фао­лияти бўйича маҳаллий кенгашларга 50 та хулосалар киритилиб, 17 та ҳоким ва маҳаллий Кенгаш қарорлари бекор қилинди.

– Экопартиянинг дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ва партиянинг жамиятдаги ижобий имижини яратиш ҳамда аҳоли орасида тарафдорлари сонини кўпайтириш бўйича 10 минг 876 маротаба тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов. –  Натижада партия аъзолари сони 251 минг 536 нафардан йил давомида 454 минг 772 нафарга етди. Бундан ташқари, партия томонидан 21 май – 5 июнь кунлари «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони, «Ривожланаётган Оролбўйи минтақаси – жаҳон ҳамжамияти нигоҳида» мавзусидаги халқаро конференция каби халқаро аҳамиятига эга бир қатор тадбирлар ҳам ўтказилди. Веломарафон доирасида тўпланган қарийб 2 млрд. сўм маблағ Алиовул қишлоғини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик сув тармоғини тортиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилди.

2021 йилда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Экологик партияси ҳам иштирок этди. Партиянинг Марказий, 14 та ҳудудий ва 204 та туман ва шаҳарлардаги сайлов штаблари тузилиб, фаолияти ташкил қилинди. Партиядан кўрсатилган номзод ва унинг ишончли вакиллари томонидан жойларда ўтказилган 300 дан ортиқ учрашувларда 65 мингдан зиёд сайловчилар қамраб олинди.

Экологик партия дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси доирасида 2021 йилда жами 17 минг 632 та тадбир ўтказилиб, унда 1 млн. 138 минг нафардан зиёд партия фаоллари, аёллар ҳамда ёшлар қаноти аъзолари, фуқаролар иштирок этди.

Жойларда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида «маҳаллабай» ва «фуқаробай» шаклда ишларни олиб бориш натижасида кам таъминланган оилаларга, ногиронларга амалий ёрдам кўрсатилди ва аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш, ҳудудлар тозалиги ва ободлигига эришишга қаратилган ишлар амалга оширилди.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолининг 32 мингдан кўпроқ муаммолари ўрганилган ва шундан 25 минг 281 таси ижобий ечим топилган.

Партиянинг сайловолди дастурида ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб 2022 йилда бир қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Яшил йиллик» умуммиллий тадбирида барча даражадаги партия ташкилотлари фаол иштирок этмоқда ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади. Шу билан бирга, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб бориш, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш, «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги тамойилларини тадбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, аҳолининг экологик саводхонлиги ва экологик маданиятини ошириш бўйича маънавий-маърифий ва амалий ишларни кучайтириш каби кўплаб ишлар режалаштирилган.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) партия ташкилотларининг янги ташкилий тузилмаси, Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар ло­йиҳалари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Пленум кун тартибидаги масалалар бўйича Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари олдига аниқ вазифалар қўйилди. Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши пленуми тегишли қарорларни қабул қилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔21

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔25

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 21    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 25    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар