Давр нафаси      Бош саҳифа

«Ҳукумат соати»: Депутатлар экология ва ўрмон хўжалиги бўйича ҳисоботларни эшитди Қўмита раисларининг жавоблари қандай баҳоланди?

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтди. Унда депутатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш, маиший чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги масалани муҳокама қилдилар.

«Ҳукумат соати»:  Депутатлар экология ва  ўрмон хўжалиги бўйича  ҳисоботларни эшитди  Қўмита раисларининг жавоблари  қандай баҳоланди?

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Обломуродовлар жавоб бердилар.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров таъкидлашича, кейинги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган 2021 йил куз мавсумида бошланган «Яшил макон» лойиҳаси ва «Долзарб 40 кунлик» тадбири бўйича белгиланган топшириқ ортиғи билан бажарилиб, мониторинг натижалари бўйича 85 млн. туп кўчат экилди.

Бундан ташқари, «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири доирасида 2022 йил баҳор мавсуми учун кўчат экиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни ўз ичига олган «Йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Ҳозирги кунда шу асосда ишлар ташкил этилмоқда.

Жорий йил баҳор мавсуми давомида кўчат етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан 55,7 млн. туп, кўчатчилик фермер хўжаликлари томонидан 47,3 млн. туп, ўрмон хўжаликлари томонидан 21,5 млн. туп ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий филиаллари томонидан 499 минг туп ҳар хил турдаги иқлим-шароитга мос кўчатлар етказиб берилади.

Бугунги кунда ўрмон хўжаликлари кўчатхоналарида 26,8 млн. туп ҳар хил турдаги кўчатларнинг захираси яратилган.

Мўйноқ туманидаги Орол денгизининг қуриган туби ҳудудларида жорий йилда «яшил қопламалар» барпо этиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари олиб борилиб, экиладиган ҳудудлар белгиланган, харитаси ва смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Ўрмон-мелиоратив тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда 635 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган бўлиб, уларнинг яшаши билан боғлиқ барча шарт-шароитлар яратилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунгача 568 тонна, шу жумладан маҳаллий аҳоли томонидан 382,7 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди, 68,5 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилди, 70 гектар майдонда ниҳолхоналар ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, юртимизни кўкаламзорлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Рес­публикаси ва вилоятларнинг 186 та туман ва шаҳарларида 2022-2024 йилларда жами 1278 гектар, шундан 2022 йилда 584 гектар майдонда «яшил боғлар», 184 та туман ва шаҳарлардаги 306 та объектларда 2022-2024 йилларда жами 1082 гектар майдонда янгидан «яшил жамоат парклари»ни барпо этиш белгиланган. Ҳозирги кунда ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича барча ташкилий ва амалий чоралар кўрилмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Обломуродовнинг депутатларга берган ахборотида келтирилганидек, бугунги кунда юртимизда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган изчил сиёсат олиб борилмоқда. Ишлаб чиқариш соҳаларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш натижасида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг миқдори, оқова сувларнинг ташланиши камаймоқда.

2017-2021 йилларда чиқиндиларни бош­қариш тизимини тубдан қайта ташкил этиш ва соҳани такомиллаштириш юзасидан 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатлар асосида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш инфратузилмаси яратилди, 13 та санитар тозалаш давлат унитар корхонаси ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 172 та филиали ташкил этилди.

Бюджет маблағлари ҳисобидан 632 млрд.сўм эвазига 1245 та махсус техника харид қилиниб, корхоналарининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди.

Хизматлар билан қамров даражаси кес­кин ошди. Яъни, республика ҳудудининг 91 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланиб, 2016 йилга нисбатан 18 баробарга ошди. 36 та қаттиқ маиший чиқинди полигонининг рекультивация қилиниши натижасида 90,1 гектар ер майдони давлат захирасига топширилди.

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик тамойилини жорий қилишга қаратилган устувор вазифаларни бажариш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 26 та давлат-хусусий шериклик битими имзоланди, 51 та туман ва шаҳар ҳудуди хусусий шерикларга бириктирилди.

«Яшил макон» ягона электрон платформаси яратилиб, «Яшил йиллик» тадбири доирасида шу йил 1 мартдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилди. Платформа ҳудудлардаги мавжуд дарахтлар хатлови ва мавсумий янги экиладиган кўчатлар ҳисобини юритиш, уларни парваришлаш, ҳар бир ҳудуд ва соҳалар кесимида киритилган маълумотларни мониторинг қилиш ҳамда назоратини олиб бориш учун хизмат қилади. Энг муҳими, платформа орқали экилган дарахт ва буталар тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имконияти яратилган.

Тадбирда чиқиндиларни қайта ишлашни янада такомиллаштириш бўйича келгуси йилларда амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Савол-жавобларга бой бўлган тадбирда депутатлар томонидан тадбирда кўтарилган масалалар бўйича қўмиталарнинг фаолиятини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича қатор фикр-мулоҳаза ҳамда амалий таклифлар берилди.

«Ҳукумат соати»да кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔8

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔57

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар