Давр нафаси      Бош саҳифа

Давлат божи ставкалари оптималлашадими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Давлат божи ставкалари  оптималлашадими?

Мазкур ҳужжат Президентимизнинг 2019 йил 9 сентябрдаги тегишли фармони билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 8-бандига мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ундириладиган тўловлар миқдорини фуқаролар учун тушунарли ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида оптималлаштириш учун ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун белгиланган бир қатор давлат божи миқдорларининг ставкаларини оптималлаштириш назарда тутилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳасини партия нуқтаи назаридан келиб чиқиб, муҳокама қилди ва уни янада такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар берди. Ўз навбатида, ҳужжатнинг қабул қилиниши билан давлат божи ставкалари оптималлаштирилишини инобатга олиб, уни маъқулладилар.

Йиғилишда «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги қонун лойи­ҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Лойиҳа билан солиқ маслаҳатчилари институти шакллантириш, солиқ тўловчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, солиқ мажбуриятларини бажаришда малакали ёрдам кўрсатиш, солиқ маслаҳатчилари ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш кўзда тутилмоқда.

Солиқ маслаҳатчилари палатасининг вазифалари, Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, солиқ маслаҳати хизматларини кўрсатиш тартиблари белгиланмоқда.

Йиғилишда халқ вакиллари томонидан қонун лойи­ҳаси юзасидан берилган қатор саволларга мутасаддилардан батафсил жавоблар олинди ва ушбу ҳужжат қўллаб-қувватланди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔57

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔51

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔178

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар