Қадрли юртдошлар, азиз сайловчилар!
Биз бугун глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ умумбашарий экологик муаммолар ҳар томонлама авж олаётган мураккаб замонда яшамоқдамиз.
Инсоният бу муаммоларга қарши дахлдорлик ҳисси ила бир бўлиб курашмас экан, мазкур хавф-хатарлар шиддат билан ривожланаверади.
Бугунги кунда ўсимлик дунёси ресурсларининг кескин равишда қисқариши ва улар муҳофазаси глобал экологик муаммоларнинг асосий бўлаги бўлиб қолмоқда. Шу боис мамлакатимизда яшиллик оламини сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ҳаммамизга яхши маълумки, ўтган йили давлатимиз раҳбари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп, келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган.
Ушбу эзгу лойиҳа мамлакатимизда она табиатнинг ажралмас қисми бўлган яшил ҳудудларни кенгайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик барқарорликни таъминлаш билан бирга, глобал иқлим ўзгаришларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
2021 йил куз фаслидан бошланган мазкур лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланди. Ёшу кекса, ҳар бир фуқаро ўз хоҳиш ва иродаси билан лойиҳада фаол иштирок этди ҳамда долзарб 40 кунликда 85 миллион туп дарахт, бута кўчатлари экилди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси дарахт экишни ўзига мақсад қилган, меҳнаткаш бобо-дехқонларимиз, шижоатли юртдошларимиз кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Жорий йилнинг 1 март кунидан бошланган «Яшил йиллик» дастури доирасида 125 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
Ушбу эзгу ишларни амалга ошириш даврида энг гўзал ва энг севимли байрамларимиз – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда 21 март – Наврўз умумхалқ байрами нишонланиши ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Зеро, лойиҳа халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, юртимизни обод ва кўркам бўлишига замин яратади.
Азиз юртдошлар, ҳурматли фуқаролар!
Она табиатга эътиборли яшаш фақат бугуннинг эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутиш демакдир. Шундай экан, Янги Ўзбекистон ҳудудини боғу-бўстонга айлантиришга йўналтирилган «Яшил йиллик» дастурида белгиланган дарахт экиш тадбирларида фаол иштирок этайлик!
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔8
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔57
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔155
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил