Давр нафаси      Бош саҳифа

Мўйноқ аэропортига илк самолёт қўнди, Президент самолёти!

 Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат МИРЗИЁЕВ:

«Қорақалпоғистоннинг 2 миллионлик аҳолисини қандай қилиб рози қилиш бизни ўйлантиради. Биринчи марта республика раҳбарлари бир ҳафта давомида Қорақалпоғистонда бўлади.

Мўйноқ  аэропортига илк самолёт қўнди,  Президент  самолёти!

Мен ҳам қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда. Нега шимолий туманларга вилоят раҳбарларини бириктирдим? Авваламбор, «меҳр кўзда» дейди. Биргалашиб Оролбўйининг муаммоларини кўришимиз ва ҳал қилишимиз керак».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Мўйноқ шаҳрига келди, дея хабар берди Ўзбекис­тон Президентининг Матбуот хизмати.

Мўйноқ – мамлакатимизнинг олис ҳудудларидан бири. Энг яқин шаҳар – Қўнғиротгача 100, Қорақалпоғистон маркази – Нукусгача 200 километр масофа бор. Бу коммуникацияда қийинчилик туғдириши табиий.

Шу боис мўйноқликларнинг ҳаёти, шароитларига давлатимиз раҳбарининг эътибори бошқача. Бу ҳудудни ривожлантириш бўйича иккита қарор қабул қилиниб, манзилли дастурлар амалга оширилган. Президентимизнинг ўзи ҳам Мўйноққа икки марта – 2018 ва 2019 йилларда ташриф буюрган.

Ўшанда бу ерда транспорт коммуникацияларини яхшилаш бў­йича кўрсатма берилган эди. Шунга мувофиқ, автомобиль йўллари таъмирланди. Мўйноқ аэропорти янгиланиб, ишга туширилди.

Президент шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашди.

- Охирги беш йилда кўп нарсани ўргандик, илгари ишонилмаган нарсаларга ишондик. Мен биринчи келганимда «маданият Мўйноқдан бошланади» дегандим. Шундай бўлаяпти. Мана шу аэропорт ҳам бир мисол. Энди Тошкент - Мўйноқ - Нукус авиақатнови йўлга қўйилади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ташрифдаги яна бир янгилик – Оролбўйини биргаликда  ривож­лантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган.

- Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун рес­публикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз, — деди Президент.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔57

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔51

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔178

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар