Пандемия даврида коронавирус инфекцияси ва унинг оғир асоратларидан қутилишнинг энг самарали йўли касалликка қарши эмланиш экани бугун барчамизга аён. Шу сабабли дунё олимлари инсониятни вирусга қарши тўлиқ дозаларда вакцина олишга, агар олган бўлса, бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.
Хўш, бу тавсия қанчалик муҳим? Ушбу доза билан кимлар эмланади?
ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова билан суҳбатлашди.
– 2021 йилнинг 1 апрелидан мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошланиб, шу кунгача жами 7 турдаги 49,8 млн. дозадан ортиқ COVID-19гa қарши вакцина олиб келинди, – дейди Д.Турсунова. – Яқин ойларда юртимизга яна 12 млн. доза вакцина келтирилиши кутиляпти.
Маълумки, ҳозир коронавирус касаллиги тез-тез мутацияга учраб, ташқи муҳитга мослашмоқда. Бу эса унга қарши курашиш усулларини янада такомиллаштиришни тақозо этади.
Хусусан, айни пайтда дунё экспертлари касалликка қарши тўлиқ дозаларда вакцина олган шахсларни бустер доза билан эмланишни тавсия қилмоқда. Сабаби вақт ўтгач, эмлангандан сўнг ҳосил бўлган антитаначалар миқдори пасая бошлайди ва организмни ҳимоя қила олмайдиган даражага тушиб кетади.
Бустер доза билан эмланиш эса бирламчи вакцина олгандан кейин ҳосил бўлган иммунитетни юқори даражага кўтариб беради. Яъни, бу орқали организмнинг курашувчанлик қобилияти ошади.
Бустер доза билан ҳозирча коронавирусга қарши 2 ёки 3 маротаба вакцина (тўлиқ эмлаш курси) олганлар бир бор эмланиши мумкин. Бунинг учун вакцинанинг биринчи дозаси олинганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлиши лозим.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бустер доза вакцинадан фойдаланиш амалиёти профилактик тиббиётда анчадан бери мавжуд (шол, қизамиқ, қизилча, бўғма ва бошқалар) бўлиб, юртимизда қатор бошқарилувчи юқумли касалликларнинг олдини олишда қўлланилади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔110
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔203
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔192
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил