Давр нафаси      Бош саҳифа

Экологик муаммоларнинг миллий ечими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

 Экологик муаммоларнинг  миллий ечими

«Инсон қадри учун» тамойилига асосан ишлаб чиқилган мазкур ҳужжатда барча соҳалар қатори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор мақсадлар, устувор вазифалар белгиланган.

Хусусан, тараққиёт стратегияси лойи­ҳасининг «Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш» йўналишида аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадлари белгиланган бўлиб, уларнинг амалиётга жорий этилиши мавжуд экологик муаммоларни ҳал қилиш билан бир қаторда минтақамиздаги экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида халқаро майдонда атроф муҳитга оид ташаббуслар, шу жумладан, Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқишни илгари суриш назарда тутилган. Бу стратегияда нафақат мамлакатимиздаги экологик муаммоларни бартараф этишга, балки дунё миқёсида умумбашарий экологик масалаларга эътибор қаратилганидан далолатдир.

Шунингдек, атроф муҳитга таъсир хавфи юқори даражадаги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш ва таҳлил этиш тизимини татбиқ этиш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф-муҳитга таъсири устидан мониторингни амалга ошириш, хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш аҳоли саломатлигига таъсир этувчи экологик муаммоларни бартараф этиш имкониятини яратади.

Шу билан бирга, мазкур стратегия лойиҳасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт экиш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 2026 йилга қадар 50 фоизга етказиш, табиий сув объектларининг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини якунлаш, Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш даражасини 2023 йилда 30 фоизга етказиш, Орол денгизининг қуриган тубида 2026 йил якунига қадар 2,5 миллион гектар яшил майдонларни барпо этиш, Оролбўйида халқаро «Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган дастурлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш, шаҳар ва туман марказларида «жамоат парклари»ни ташкил этиш ишлари белгиланиши ва амалга оширилиши фуқароларимизнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш кафолатини таъминлайди.

Мухтасар айтганда, тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юртимиз равнақига, халқимиз фаровонлигини янада оширишга, минтақамиздаги экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси Спикери ўринбосари,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔12

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔59

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔156

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар