Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Экологик партиядан номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашувларида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтмоқда, кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.
24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни тобора яқинлашгани сайин халқимизнинг бу жараёнга қизиқиши ошмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродов билан бўлиб ўтаётган учрашувларга сайловчиларнинг қизиқиши юқори экани ва аҳоли кенг қатлами учрашувларда фаол иштирок этаётгани ҳам шундан далолат беради.
Табиатни аслича, атроф муҳитни борича, тоза сақлаш бугун пайдо бўлган муаммо эмас. Шу билан бирга, ушбу масалаларни фақатгина бир ҳудуд ёки минтақага тегишли деб ҳам бўлмайди. Улар барчанинг, бутун башариятнинг муаммосига айланиб улгурган. Бинобарин, табиатни қанчалик асраб-авайласак, келиб чиқиши мумкин бўлган экологик муаммоларнинг олдини эртароқ олсак, келажакда табиат ва атроф муҳит билан боғлиқ бажарадиган вазифаларимиз шунчалик осон бўлади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида айнан ана шундай долзарб муаммоларга ечим топишга қаратилган йўналишлар белгилаб қўйилган.
Шунинг учун ҳам Самарқанддаги учрашувда ўз сайловолди дастури билан чиқиш қилган Ўзбекистон Президентлигига номзод Н.Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви савол-жавобларга бой, кўтаринки руҳда ўтди. Чунки дастурда кўрсатилган долзарб экологик муаммолар ва бу борада таклиф этилаётган ечимлар ҳеч бир фуқарони бефарқ қолдирмайди.
– «Биз келажак учун жавобгармиз», деган ҳаётбахш ғоя Ўзбекистон Экологик партияси мафкурасининг асосий йўналиши саналади, – деди Н.Обломуродов. – Бу ғояни амалга оширишда, қолаверса, изчил экологик сиёсатни олиб бориш ва сиёсий ташаббусларни татбиқ этишда, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этишда, тизимли ўзгаришларга йўналтирилган амалий чораларни кўришда партиянинг президентлик сайловида иштирок этиши ниҳоятда муҳим воқеа ҳисобланади.
Номзоднинг таъкидлашича, экологик муаммоларни ҳал қилиш бир кишининг ёки ҳукуматнинг қўлидан келмайди, бунинг учун халқимизнинг қарашлари ҳам ўзгариши керак.
«Атмосферага чиқаётган заҳарли моддаларнинг олдини олиш учун кундалик ҳаётимизда табиатга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз керак, – дейди Н. Обломуродов. – Энг катта хатоимиз доим кимдир қилиб бериши керак, деб яшашимизда. Аслида, ўзимиз ҳаракат қилишимиз кераклигини англамаймиз. Айнан шунинг учун биз экология, аҳоли саломатлиги йўлида одамларнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз».
Табиийки, Экопартиядан сайланган президент фақатгина экологик муаммолар билан шуғулланмайди, бошқа муҳим масалалар ҳам бор албатта. Нарзулло Обломуродов электрон ҳукумат ва давлат хизматлари борасидаги дастурий йўналишларга ҳам тўхталиб ўтди.
«Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида электрон ҳукумат тизими янада кенг жорий этилади. Давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги оширилади. Бу ишлар пандемия даврида пайдо бўлган узун навбатларнинг олдини олади», – деди Президентликка номзод.
Учрашувда иштирок этган сайловчилар қатор масалалар юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Жумладан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси, қорақалпоғистонлик У.Хўжааҳмедов йўрға тувалоқни кўпайтириш, пастдарғомлик сайловчи Б.Нурмуҳаммедов таълим муассасаларида экология фанини узлуксиз ўқитиш таклифини билдиришди.
Каттақўрғон туманидаги 3-мактабгача таълим ташкилоти директори Латофат Қодирова эса боғчалар ҳовлиларида экологик боғлар ташкил этиш бўйича ўз фикрларини айтиб утди.
– Барча шаҳар ва қишлоқларимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳовлисида, албатта, очиқ ёки кўкаламзорлаштирилган, гул ва дарахтлар экилган майдонлар бор. Ана шу жойларга «экологик боғ», деб ном бериб, уларни ўсимлик дунёси билан бойитсак, бу ҳам болаларимизни ёшлигидан табиатни, атроф муҳитни асраб-авайлашга даъват этишга яхши туртки бўлади, – деди Латофат Қодирова.
Учрашув иштирокчилари ўз фуқаролик ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиб сайловларда фаол иштирок этишларини таъкидлаб ўтишди.
Саида Ибодинова
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔28
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил
Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди
🕔15:34, 16.10.2025
✔30
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.
Батафсил
Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»
🕔15:01, 09.10.2025
✔53
Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.
Батафсил