Давр нафаси      Бош саҳифа

ТОМЧИ ВА ТОМЧИ, ЗАРРАМА-ЗАРРА...

Куни кеча — 23 августда, Ватанимиз истиқлолининг чорак асрлик тўйи арафасида Президентимизнинг фармони билан тўрт ҳамюртимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланди.

Дастлабки эътиборли жиҳат: бу йил мазкур юксак унвон билан тақдирланганлар муҳим тўрт соҳа — соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва таълим тизими вакилларидан иборат эканида.

— Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори ­Равшанбек Қурбоновнинг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланганини эшитиб, ич-ичдан қувондим, чунки шу инсоннинг қўлидан шифо топганман, — дейди ғалла­ороллик 82 ёшли отахон Файзулла Ҳамидов. — 1985 йили инфаркт, 2006 йили инсульт бўлдим. Кўп шифохоналарда даволанганман. 2015 йили ўғлим оғир аҳволда шу марказга олиб келди. Равшанбек Қурбонов жуда тажрибали, малакали мутахассислардан кучли жамоа тўплаган экан: ҳаммаси ўз ишининг устаси. Барака топишсин, оёққа турғазишди. Ҳозир соғлиғим жуда яхши. Бу йил ҳатто рўза ҳам тутдим.

Дарҳақиқат, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази жаҳон тиббиётининг илғор услубларини ўзлаштириб, қанча инсонларнинг шифо топишига хизмат қилмоқда. Илгари асосан хориж клиникаларида бажарилган юрак-ишемик касалликлари, клапанларни протезлаш, юрак туғма нуқсонлари бугун марказда замонавий усулларда даволанмоқда.

Шу кунларда Боғот туманидаги «Боғот» фермер хўжалиги бошлиғи Шарипбой Ражабовнинг хонадони ҳам жуда гавжум: оддий деҳқонни юксак унвон билан табриклагани келганларнинг қадами узилмаётир. Ва бу қутловларда бир жиҳат бот-бот тилга олинмоқда: агар мустақиллик бўлмаганда, деҳқон учун бугунгидай кенг имкониятлар эшиги очилмаганда, у бир умр пахтазорда бировлар учун ишлаб, ёқаси оқармай ўтиб кетмасмиди?!

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари, «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи Эркин Умматов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланганини эшитган-билган ҳамюртимиз борки, бир сўзни айтгани чин: ҳалоли бўлсин!  Ахир, яқинда денгиз сатҳидан 2,2 минг метр баландликда жойлашган Қамчиқ довони орқали 123,1 километрли Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясининг ишга туширилиши халқимиз ҳаётида ниҳоятда улкан воқеадир. Қамчиқ довонидан ўтган 19,2 километрлик туннель мураккаблиги бўйича дунёда саккизинчи, узунлиги жиҳатидан ўн учинчи, МДҲ мамлакатлари орасида ягонадир.

— Одатим шу: ҳар куни «Ахборот» кўраман. Кеча бирдан  Президентимизнинг фармонини ўқиб бераркан, мукофотланганлар орасида номимни эшитиб, ҳаяжондан тилим айланмай қолди, — дейди Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси Муҳаббат Шарапова. — Ҳамкасбим Галина Холбоевна қўнғироқ қилиб, «Муҳаббат опа, Ўзбекистон Қаҳрамони бўлибсиз, табриклайман», деганда, ўзимга келдим. Биринчи айтган гапим шу бўлди: «Ростдан ҳам шу менми? Туш эмасми?..»

Муҳаббат Шарапова 67 ёшда. Опа мустақилликка қадар ҳам йигирма йил мактабда ишлади, лекин меҳнатларининг роҳатини фақат истиқлол даврига келиб кўрди: ўқувчилари 17 марта республика, 5 марта халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган.

...Ҳа, мардлик, жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиш кундалик ҳаётимиздан, халқимиз оғирини енгил қилишдан бошланади. Зотан, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш — ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу».

Абдужаббор ДАРХОНБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔106

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔201

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔190

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар