Давр нафаси      Бош саҳифа

«Демак, ўйинимиз дуранг билан тугар экан!»

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан билдирган фикрлари ҳамиша катта эътибор қозонар, сиёсатшунос ва таҳлилчилар учун катта мунозара объектига айланар эди.
Мустақилликнинг дастлабки даврида Ислом Каримовнинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро аҳамиятга молик кўплаб ташаббуслари ғоя ҳолидан воқелик сари қимирлар экан, айримлар бу ташаббуслар иш беришига кўзи етмаслигини баён қилар, яна баъзилар уларга сиёсий обрў орттириш йўлидаги ҳаракат, деб таъриф берар эди.

«Демак, ўйинимиз дуранг  билан тугар экан!»

Алалоқибат дунё Ўзбекистон раҳбарининг фикрларини, узоқни кўзлаб билдирган таклифларини англаб ета бошлади.
Масалан, узоқ 90-йиллар бошида Ислом Каримов БМТ минбаридан Афғонистон муаммосини кўтариб жар солганида террорнинг мудҳиш оқибатларини кўпчилик тасаввур ҳам қила олмас ҳолатда эди. Бугун қандай мавзудаги тадбир ташкил қилинмасин, унинг кун тартибидан муқаррар равишда хавфсизлик масаласи ўрин олади. Халқаро миқёсда.
Кўпчилик Орол муаммосидан ҳам мутлақ бехабар эди. Кейинчалик Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси тузилди ва экологик бўҳроннинг оқибатларини бартараф этиш бўйича анча-мунча ишлар бошланди.
Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш борасидаги ташаббус жуда катта минтақани даҳшатли вайронкор кучдан тамомила озод қилди.
Ислом Каримовнинг геосиёсатни нечоғли чуқур билгани, Ўзбекистон ташқи сиёсатида эҳтиёткорлик билан иш юритгани, мамлакатимиз манфаатларини мардонавор ҳимоя қилгани ҳақида кўп ва хўб гапириш мумкин. Лекин бугун у кишининг нозик дипломат бўлганини, ҳар қандай одамнинг симпатиясини осонлик билан қозона олганини ёдга олсак, ўринли бўлади.
11 сентябрь воқеаларидан кейин Тошкентга АҚШдан нуфузли делегациялар кела бошлади. Террорга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бир муддатдан сўнг Президент Жорж Буш Ўзбекистон раҳбарига мактуб юбориб, уни АҚШга таклиф қилди. Бу нома ўзининг назокати билан кўпчилигимизнинг ёдимизда қолган:
«Сиз билан Оқ уйда учрашишдан умидворман!»
Расмий «таклиф қиламан» эмас, «учрашишдан умидворман!»
Ўзбекистон раҳбарининг кенг дунёқараши, узоқни кўзлаб иш юритиши, ҳар томонлама мувозанатга солинган сиёсат олиб боришидан бохабар одамгина шундай сўзларни ёзади-да.
ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг сўзлари-чи...
«Сиз ҳақиқий қомус-инсонсиз». (Таржимон тилидан айтилгани – «Вы настоящий человек-энциклопедия».)

Хитойдек катта давлатнинг раҳбари яна кимга шундай деган? Жавоб ахтариб, ўзимизни қийнамаймиз. Чунки Си Цзиньпин бошқа ҳеч кимга бундай баҳо бермаган.

Яна бир йирик давлат – Россия Федерацияси. Москвага сўнгги (афсуски, сўнгги ) ташрифи асносида икки мамлакат раҳбарининг матбуот анжумани ўтказилар экан, Ислом Каримов музокара таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Биз Владимир Владимирович билан ўзимизни қизиқтирган барча масалалар юзасидан батафсил фикр алмашдик. Суҳбат жуда очиқ бўлди. Айтиб қўйишим керакки, Россия раҳбарига ҳар ким ҳам ўз кўнглидаги бор гапни айтишга журъат қила олмайди. Ўйлайманки, бу борада менга истисно тариқасида шундай имконият берилган. Мен ўзим айтишим керак бўлган ҳамма гапларимни айтдим».
Ислом Каримовнинг ёнида ўтирган Владимир Путин бу сўзларни бош ирғаб, табассум билан тасдиқлаб қўйди...
Истаган одамнинг кўнглини ола биларди, деган гапнинг давоми.
Рио-де-Жанейро. Шаҳар ҳокимининг қароргоҳи. Бу ерда ҳоким билан Ўзбекистон раҳбарининг учрашуви бўляпти.
Ислом Каримов протокол қоидаларидан салгина оғиб, Рио ҳақида жўшқин сўзлай кетди. Ҳокимнинг юзи ёришди.
«Ҳурматли Президент Жаноблари! Келинг, қўриқчиларимизни шу ерда қолдирамиз-да шаҳар айланамиз. Менга Рио ҳақида нима деган бўлсангиз, оддий одамларга ҳам айтиб берасиз. Айрим ҳаётидан норози бўлган ҳамшаҳарларим қандай ажойиб шаҳарда яшаётганини англаб олсин!»
Бу билан тугагани йўқ.
Ислом Каримов футболдан гап очди.
«Биз Бразилия футболини шу қадар қаттиқ ҳурмат қиламизки, агар икки мамлакат терма жамоалари яшил майдонда баҳслашгудек бўлиб қолса, ана шу юксак эҳтиром туфайли сизларга умуман гол урмаймиз».
Бунга ҳокимнинг жавобини сарлавҳада кўриб эсладингиз.
«Демак, ўйинимиз дуранг билан тугар экан-да, Президент Жаноблари!»
Назокатга қарангки, «биз ҳам ҳурмат қиламиз», «биз ҳам гол урмаймиз» деган навбатчи гаплар айтилмаяпти. «Дуранг» деган сўзда ҳамма маъно мужассам.
Эслайверсак, гап кўп. Аммо ҳамма нарсанинг мухтасар бўлгани маъқул.
Дунё тан олган сиёсатчи мана шундай гўзал суҳбат олиб борар эди. Жойи жаннатда бўлсин.

Анвар БОБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔77

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔61

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔135

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 77    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 61    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 135    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 198    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 211    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар