Коронавирус пандемияси сабаб мамлакатимизда ҳам фуқароларга кўчага ниқобсиз чиқмаслик талаби қўйилган. Тиббий ниқоб сотиб олиш эса муаммо эмас. Кўча-куйда, бозорларда, ҳаттоки деярли ҳар бир метро бекатлари ёнида тиббий ниқоб сотаётган сотувчини учратасиз. Бугунги кунда тиббиёт ниқобларини бозорларда бемалол сотиш ва сотиб олиш мумкин.
Бу каби тиббий ниқоблар белгиланган стандарт талабларига жавоб берадими, касалликдан ҳимоя қиладими? ЎзА мухбирининг шу каби саволларига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Лочинбек Худоёров қуйидагича жавоб берди:
– Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги тегишли буйруғи билан тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилган, – дейди Л.Худоёров. – Эндиликда, тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди. Шунингдек, тиббиёт ниқобини амалиётда қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Аммо тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди, дегани унинг сифати назорат қилинмайди, дегани эмас.
Ниқоб ўзига юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун ишлаб чиқарувчилар уларни тайёрлашда тиббий ҳимоя воситаларига қўйиладиган барча техник талабларга қатъий амал қилишлари зарур.
Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартининг 2020 йилдаги тегишли қарори билан нотўқима полотнодан тайёрланадиган тиббиёт ниқобларига қўйилган асосий талаблар мавжуд. Мазкур қарор «Masks medical. Requirements and test methods» стандарт талаблари асо сида ишлаб чиқилган бўлиб, 2020 йилнинг 1 июлидан кучга кирган. Ушбу стандартга мувофиқ, тиббиёт ниқобларига қўйилган асосий параметр ва хусусиятлар ўрнатилган, хусусан тиббиёт ниқоблари фильтрлаш (олд) қисми (корпус), эластик ленталар (улар ёрдамида ниқоб бошга тақилади) ва ниқобнинг юқори қисмини мослашувчан шаклга келтириш учун мўлжалланган пластик сим каби таркибий қисмлардан иборат бўлиши шарт.
Истеъмолчилар билан келишилган ҳолда тиббиёт ниқоби турли рангларда ишлаб чиқарилиши, шунингдек, ҳар хил шакл ва тузилиш, қўшимча функцияларга, хусусан, юз қисмини ёпиб турадиган қаватга ва терлашга қарши функцияли ёки бу функциясиз ёхуд бурун фиксаторига (бурун шаклига мослашувчан бўлиб, юзга ёпишиб туриши учун) эга бўлиши мумкин. Фильтрлаш қисми (корпус) фильтрация қаватдан иборат бўлиб, иккита ташқи қаватлар орасида жойлашган бўлиши лозим.
Ундан фойдаланганда ниқоб қатламларга ажралмаслиги, парчаланмаслиги ва йиртилмаслиги керак. Ниқоб фильтрлаш қисмида 1 мм.дан катта бўлган қаттиқ икки томони очиқ тешиклар, йиртилишлар бўлиши ва сирти ифлосланишига йўл қўйилмайди. Ниқобнинг ўрамсиз оғирлиги 10 граммдан кўп бўлмаслиги керак.
Агарда, истеъмолчи харид қилган нотўқима полотнодан тайёрланган тиббиёт ниқоби юқоридаги талабларга жавоб бермаса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг «1159» ишонч телефонига мурожаат қилиши зарур.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔76
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил